Ҳизб ут-Таҳрир Британия Шайха Ҳасинага қарши очиқ норозилик билдирди

913
0

Шайха Ҳасина халққа зулм қилгани ва мустамлакачиларга бўйин эгиб, Исломга қарши курашаётгани учун Ҳизб ут-Таҳрир Британия унга қарши очиқ норозилик билдирди

Бугун пешин намозидан сўнг Лондоннинг Уайтчепел районидаги Алтаб Али паркида Ҳизб ут-Таҳрир Британия Бангладеш бош вазираси Шайха Ҳасинага қарши норозилик намойишини ўтказди. Шайха Ҳасина 2019 йил 1 май чоршанба кунидан бери Британияда расмий сафарда. Намойишда Дилвар Мия ва Маҳбуб Замон нутқ сўзлади.

Сўзга чиққанлар Ҳасинанинг номи демократик бўлган режими халққа зулм қилиб, қонуний ҳуқуқларини талаб қилиб чиққанларни шафқатсизларча бостираётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Уларнинг гапларидан маълум бўлишича, яқинда талабалар намойишлари ҳам шафқатсизларча бостирилган. Нотиқлар режимнинг юртга қарши тил бириктиргани ҳамда мустамлакачиларга, хусусан Америка ва Ҳиндистонга бўйин эгаётгани ҳақида ҳам билдириб ўтдилар. Улар яна шуни таъкидладиларки, Ҳасина Пилханадаги хунрезликларни мустамлакачилар талаби асосида амалга оширган. Шундан сўнг режим мустамлакачи кучлар ҳукмронлиги мустаҳкамланишига йўл очиб бериш учун очиқ эшик сиёсатини қўллади. Бу билан мустамлакачилар Бангладеш армияси, шу жумладан юрт сиёсати ва иқтисоди устида ўз ҳукмронликларини ўрнатиб мустаҳкамлаб олди.

Ҳасина режими бутун эътиборини Ислом ва мусулмонларга қарши курашга қаратмоқда. Бу режим Шапла Чаттарда уламоларни қатл қилди, Ҳизб ут-Таҳрирни ҳамда исломий бошқарувга (Халифаликка)  даъват қилишни тақиқлади, Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб бораётган сиёсий фаолларни қамади, роҳинга мусулмонларини ҳимоясиз ва ёрдамсиз қолдирди.

Сўзга чиққан нотиқлар режим амалга ошираётган жирканчли жиноятларга қарши очиқ гапириш ва Бангладешда Халифаликни тиклаш учун тўхтовсиз ҳаракат қилиш халқнинг вазифаси эканини таъкидладилар. Чунки фақат Исломгина юртни мустамлака чангалидан озод қилишга қодир. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина одамларнинг ишларини Исломга мувофиқ тарзда бошқаради ва уларни дунё-ю охиратдаги бахтсизликдан қутқаради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here