Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Янги Зеландия қирғинига қарши норозилик намойишларини уюштирди

650
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Янги Зеландия қирғинига қарши норозилик намойишларини уюштирди

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти 2019 йил 15 март жума куни аср намозидан сўнг Дакка ва Читтагондаги масжидлар олдида Янги Зеландиядаги мусулмонлар қирғинига қарши норозилик намойишини ўтказдилар.

Намойишларда нутқ сўзлаган йигитлар қуйидагиларни таъкидладилар:

«Биз Янги Зеландия қирғинини ҳаргиз унутмаймиз. Шубҳасиз, у мустамлакачи Ғарб ва унинг бузғунчи ахборот воситалари томонидан дискриминация қилиш, таҳдид этиш ва бадном қилиш каби ўнлаб йиллардан бери мусулмонларга қарши олиб борилаётган курашнинг табиий ва бевосита натижасидир. Улар айни курашларини «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида, аслида, Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш орқали амалга оширишяпти. Мудом ғарблик илмоний сиёсатчилар ўз халқларига мусулмонларни «олабўжи» қилиб кўрсатишаётган экан, демак, бу каби қирғинларнинг юз бериши турган гап. Бугунги кунда мусулмонларнинг ҳақиқий тамсилчиси йўқ бўлгани учун Ғарб ҳужуми олдида бутунлай ожизликни ҳис этяпмиз. Бир жиҳатдан, илмоний Ғарб манфур ҳарбий аралашуви орқали Ислом юртларида бошбошдоқлик муҳитини яратаётган бўлса, бошқа жиҳатдан, аксилмусулмон истерия (мусулмонларга қарши кайфият) маҳаллий фуқароларни мусулмонларга қарши зўравонликка ундамоқда. Қачон иш Ғарбда яшовчи мусулмонларни ҳимоя қилишни тақозо қилса, бу разил Ғарб давлатлари «диний эркинлик»да гавдаланувчи Ғарб қадриятларига амал қилиш орқали мусулмонларни ҳимоя қилаётганини иддао қилишдан уялишмайди. Биз бунга шахсан гувоҳ бўлдик. Масалан, жума қирғини ортидан Янги Зеландия раҳбарлари юртда яшовчи мусулмонларни ҳимоя қилиш билан кўнгилларини кўтариш ўрнига, уларнинг полицияси юртдаги масжидларга қатнамаслик тўғрисида одамларни огоҳлантирди!».

Нотиқлар яна бундай дейишди:

«Биз яна шуни ҳам унутмаймизки, айни жиноятга исломий юртлардаги ҳукмдорлар ҳам шерик. Чунки, исломий юртлардаги мусулмонларни бугунги бахтиқаро аҳволга олиб келганлар ҳам, у ерларга Ғарб мустамлакачиларининг аралашуви учун замин яратиб берганлар ҳам ўша хоин ҳукмдорлардир. Ҳеч қандай ирода ва кучга эга бўлмаган шу малай ҳукмдорларнинг эътиборсизлиги сабабли, Ғарб ўз халқларида, у ерда яшаётган мусулмонларга нисбатан қўрқувни пайдо қилди, уларни ёмон кўришга ундади. Бугун бу ҳолат бутун Ғарбда тобора авж олиб бормоқда. Бу рувайбиза ҳукмдорлар Уммат инқирозига ўзларининг муаммолари сифатида қарашмаяпти, аксинча, уларга тор миллатчилик назарияси билан ҳамда ўзларининг шахсий манфаатларини ўйлаб назар ташлашяпти.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here