МХДҚ: Бабанов қайтса жавобгарликка тортилади

651
0

МХДҚ: Бабанов қайтса жавобгарликка тортилади

 Агар Жогорку Кенгеш собиқ депутати Омурбек Бабанов Қирғизистонга қайтса, унда у қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Куни кеча Омурбек Бабановнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Наврўз байрами муносабати билан табрик матни эълон қилинди. “Тез орада кўришгунча”, – дейилади матн охирида.

 Аввалроқ, МХДҚ Омурбек Бабанов билан боғлиқ иккита жиноий иш бўйича тергов олиб бораётгани хабар қилинганди.

 Биринчиси – Ўш шаҳри Амир-Темур микрорайонидаги нутқи бўйича Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш.

 Иккинчиси – ҳокимиятни зўрлик билан қўлга олиш ва оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш юзасидан жиноий иш.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here