Хитой компанияси Қирғизистон ички ишлар вазирлиги учун юзларни аниқлаш тизимини ишлаб чиқади

973
0

Хитой компанияси Қирғизистон ички ишлар вазирлиги учун юзларни аниқлаш тизимини ишлаб чиқади

Бишкек (AKИpress).

Қирғизистон ИИВ ва Хитойнинг “CEIEC” компанияси рақамли технологиялар асосида жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда 2019 йил 4 март куни Бош вазир М. Абдилгазиев томонидан имзоланган ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.

Ушбу қарор, Қирғизистон ҳукуматининг Қирғизистон ИИВ ва Хитойнинг “CEIEC” давлат компанияси ўртасидаги йўл ҳаракати ходисаларини камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун куну-тун видеокузатувни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳасига розилигига тааллуқлидир.

Мазкур битимга мувофиқ, Қирғизистон томони бошқарув марказининг қурилиш-таъмирлаш ишлари, кейинчалик периферия ускуналарини ўрнатиш учун манзилларни аниқлаш устидан масъулдир. Хитой томони бошқарув марказида ускуналарини ўрнатиш ва созлаш, периферия ускуналарини ўрнатиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишдан масъул.

Изоҳ:

Хитой Қирғизистоннинг ички ишларига аралашишда давом этяпти. ИЭМ (ТЭЦ)нинг янгилаш ишларидан бир йил ўтиб авария содир бўлганида, юзлаган Хитой мутахасислари асосий етакчи ўринларни бевосита ўзлари бошқариб келишаётганига гувоҳ бўлган эдик. Ваҳоланки ИЭМ давлат стратегик обектларидан эканлиги боис, у ерга ҳатто махсус рухсатномасиз ўз фуқороларимиз ва матбуот вакиллари ҳам киритилмайди.

Энди ҳар бир фуқоронинг шахсий ҳуқуқларини чеклаш асосидаги Хитой стратегияси, айнан Хитой бошчилигида Қирғизистон ҳукуматининг розилиги билан кириб келяпти! Хитой Шарқий Туркистонда айнан шу лоиҳадан, яъни аввал жамоий жойларга, кейин эса шаҳарларнинг барча кўчаларига камералар ўрнатишдан бошлаган эди. Ундан сўнгра одамлар юзидан агрессия сеза оладиган Хитой мутахасисларининг ҳисоботларига таяниб, гўёки ваҳимали ва яна бошқа исломий шахслар аниқлана бошланди. Оқибатда “жамиятда хавфли шахслар купаймоқда, Уйғур халқи томондан ваҳима шаклланиб келаяпти” деган жамоий руҳни пайдо қилди. Кейин лоиҳанинг бир қисми бўлган бир қатор исломий қатлиомм ва қўпорув ишларини уюштириб, Хитой Шарқий Туркистонда ўзи учун хоҳлаган мусулмонни хоҳлаган жойида ҳеч қандай санкциясиз текшира олиш ҳуқуқини яратиб олди. Ҳозирги миллионлаган мусулмонларни махсус лагерларда кофирлаштириш асосида бораётган зулмлар, Муҳаммадқалиқ Абилғазиев сингари Уйғур раҳбарларининг арзимас дунё учун қилган хиёнатлари туфайли давом этиб келяпти!

Қирғизистонда ҳам, бу лоиҳа ишга тушса, вақт ўтиши билан Уйғур биродарларимизнинг бошига тушган ҳолат бизнинг бошимизга ҳам тушади. Яъни бу лоиҳа амалга ошса, Қирғизистоннинг бутун хавфсизлик тизими мутахасислар ва техник анжомлар томондан Хитойга боғланиб қолишидан ташқари, унинг мамлакат сир асрорлари очилиб, стратегик қарам ҳолатини максимал даражага кўтаради! Қирғизистон хавфсизлик тизими бошқа ният-мақсадларни кўзлашаётган бўлиши мумкин. Лекин Хитойнинг мақсади бошқа!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here