Куч бирликда, бунинг асоси эса ИСЛОМдир

974
0

Куч бирликда, бунинг асоси эса ИСЛОМдир

 Ислом Уммати юзлаган миллатлардан ташкил топган-у, лекин миллий асосда эмас, Ислом асосида бирлашган бир Умматдир. Уни кучи ҳам, бирлашув асоси ҳам, икки дунё саодати ҳам Исломдадир. Исломдан заррача оғиш эса, халокат ва икки дунё хорлиги учун бир қадамдир. Душманлари шу қадамларни кўпайтириш учун тиним билмай ҳаракат қилишмоқдалар. Бирлигимиз асоси бўлган Исломга қайтишдан ҳосил бўладиган кучни улар жуда яхши тасаввур қилишади. Шунинг учун асосан Исломдан ҳимояланишга биргина АҚШнинг ўзи 700 миллиард доллар ажратмоқда.

Ҳозирда тарқоқ ҳолга тушиб қолган Умматни яна бирлашишини бир тасаввур қилиб кўринг; майдони, аҳолиси, армияси, олтин, кумуш, нефт, газ ва бошқа қимматбаҳо конлари қанча бўлади? Ҳарбий, иқтисодий соҳалардаги имкониятларини ким менга муфассал тасвирлаб бера олади?! Кимнинг ақли етади, айтинг… Уммат асл ҳолига қайтса, қандай имкониятларга эга бўлади?! Аслида, сиз ўша юртнинг фуқароларисиз, ҳатто Исломдан тонаётганлар ҳам ўша буюк Умматнинг вакилларидир. Лекин улар, куфр кўзларини кўр қилганлиги сабабли ўз тарихини, ҳақиқатларини кўрмай колиб, куфрнинг алдовида қолган бир бечоралардир.

Мана шу нарса куфрни жазавага солмоқда ва хеч бир нарсага; на кониституцияларига, на мафкураларига ва на одамийлигига қарамасдан, Ислом ва мусулмонларга тиним билмай қаршиликлар, ҳийлалар қилишга малай хокимиятни ундамоқда. Исломга алоқаси бор бўлган озгина нарса (масалан: ёш қизчаларнинг рўмоли)га қарши курашни қандай конун, мафкура ёки инсонийлик ўлчовлари оқлай олади…

Исломга қайтишимизни раҳбарларимиз ҳам, орган ҳодимларимиз ҳам хоҳлашади. Ҳеч бири қарши эмас.(Тўғри, зоти аниқ бўлмаган, Уммат вакили эканини тан олмаган баъзи И.А.Каримовга ўхшаганлар бундан мустасно). Бунга Қирғизистон президентининг суд ҳодимларини, адолатли бўлмасалар икки дунёда шарманда бўлишларига ҳадисдан ҳужжат келтиришини мисол қилиш мумкин. Лекин бизни бирлашиб кетишимизни – юқорида айтганимиздек – куфр умуман хоҳламайди. Ҳатто шу тарқоқ ҳолимизда ҳам Исломга қайтишимиз улар учун муаммога айланмоқда. Бу эса тез орада Ўрта Осиёни бирлашишига олиб келади. Унда бизларга ўз мулкидек қараб, хоҳлаганларини қилолмай қоладилар. Кундан кунга кучайиб, имкониятларимиз кўпайиб боради. Ҳозиргидек заиф ҳолдаги маҳкумлардек бўлиб қолмаймиз. Ислом асосида бирлашсак, Исломга амал килишга жиддий киришсак Россия ҳам, Хитой ҳам, бошқаси ҳам биз билан ҳисоблашишга мажбур бўлади. Шу уринда айтингчи, буни ким хоҳламайди, бунга кимлар қарши?! Бор гап шунда, биздаги келишмовчиликларни авж олдираётган, фитналарни уюштираётган томон ана ўшалар.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Афғонистондан чиқиб кетишга қарор қилганда шу ишларга ишора қилиб, энди биз ҳарбий кучларимизни тинчликни назорат қилиш учун ишлатамиз, деган эди. Яъни улар ҳарбий қаршилик кўрсатишда Ироқда ҳам, Афғонистонда ҳам шарманда бўлишди, замонавий қурол-аслаҳаларга эга бўлишига қарамай, мағлуб бўлишди. Лекин Ислом ҳарқаро сиёсий майдонга қайтиши билан дунё етакчилигини ундан тортиб қўяди. Бунга АҚШ тамошабин бўлиб туролмайди. Биз асл ҳолатимизга қайтиб, улардан етакчиликни олиб қўймаслигимиз учун АҚШ маъмурияти фитналар уюштиришда, ўзаро низолар чиқаришда Россия билан ҳамфикр, ҳатто ҳамкордир. Шунинг учун улар ўзаро низолар чиқариш ва фитналар уюштириб, Умматни бир-бирларига қарши қўйишни режалаштишишди. Шу сабабли Сурияда ҳам ҳарбий томондан Россия ва Туркиядан фойдаланишди. Улар ички низоларни кучайтириш учун доимо сабаблар излайдилар.

Ўзбекистонда ҳам диний келишмовчиликлар оқибатида бир-бирлари билан ўзаро тортишувлар келтириб чиқаришмоқчи. Қирғизистонда эса, ҳам диний, ҳам миллий низолар оқибатида, ўзаро тортишувлар орқали Умматни ўз Исломини ўрганишдан, Аллоҳ Таолонинг ҳаёт ҳақидаги низомларини ўрганишдан чалғитишга ҳаракат қилишмоқда. Биз ўшалар кўтараётган, на бирор мазҳабга ва на ақлга тўғри келмайдиган аҳмақона қарорларни муҳокама қилишга нуқта қўйиб, Исломни; бошқаруви қандай бўлишини, иқтисодини, ижтимоий низомини, айниқса “муфтиёти”ни қандай бўлишини Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига таққослаб, саҳиҳ ижтиҳоддан ўрганишга жиддий бел боғласак, Қирғисистоннинг ичида ҳам бўлинишларни хоҳлаётган куфр режаси барбод бўлади. Бу билан биз аввалги бирлигимиз ва кучимизни қайта қўлга киритиш, олдириб қўйган етакчилигимизни қайтариб олиш учун жиддий қадам ташлаган бўламиз, ҳамда шу иш билан бировларнинг мулки ёки кўнгилхушлик учун уриштириб уйнайдиган итлари эмас, Ўрта Осиёлик буюк инсонлардан, сиёсий пешқадамлардан, Исломга мансуб бўлган етакчилардан бўламиз, иншоАллоҳ.

Исломни хоин домлалардан ўрганишнинг иложи йўқ, улар худбинликлари сабабли динларини ўткинчи дунё матоларига сотадилар. Исломни куфрнинг истак-хоҳшига ва жирканч сиёсатига мослаштириб, ҳаммани алдашга уринадилар. Лекин тақводор домлаларимиз – Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки – ўзимизга яраша, етарлидир. Улар жиддий ўрганишимизга қараб, ҳаётнинг ҳамма соҳасида, ҳатто ҳар бир ҳодисага алоқадор Аллоҳ Таолонинг ҳукмини етказиш учун ҳаракат қилишмоқдалар. Улар фақат Аллоҳ Таолонинг розилиги, жаннатини умид қилиб, маломатчиларни маломатларига парво қилмасдан, золимларнинг зулмидан қўрқмай, куфрга қарши ҳақни ошкора қилиб келишмоқдалар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, улар кундан кун кўпаймоқдалар, илмлари, ҳақни ошкор қилишдаги шижоатлари кучаймоқда. Тўғри, баъзи ҳолларда ҳақни топиш қийинлашади, айниқса ҳозирда адаштирувчи тушунчалар кўпайган бир пайтда адашиб кетиш ҳеч гап эмас, лекин ҳақни топиш иложсиз нарса ҳам эмас. Қуръон ва ҳадисда ҳамма нарса баён қилинган, саҳиҳ ижтиҳодларимиз етарлича мавжуд. Пайғамбар(с.а.в) дедилар:

بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا وَيُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنْ الدُّنْيَا

 «Зулматли тун қоронғуси каби фитналар келишидан олдин амалларга шошилинглар. Бу фитнада киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кечга бориб кофир бўлади, мўмин ҳолда кеч киритиб, тонгга бориб кофир бўлади, динини арзимас дунё молига сотиб юборади». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган.

Лекин раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам) яна шундай деганлар: «Мен сизларга икки нарса қолдирдим, модомики агар ўша иккисига маҳкам ёпишсанглар ҳеч йўлдан адашмайсизлар. У икки нарса Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатидир». Бу ҳадисни имом Молик Маватто китобида келтирган.

Ғариб. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here