Россиялик қўмондон Ўзбекистонга келди

763
0

Россиялик қўмондон Ўзбекистонга келди

 Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 Россия Қуролли кучлари делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюриб, олий ҳарбий таълим муассасасаси тарихи ва фаолияти, шунингдек, қўмондонлик ва штаб бўғинида ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида янгича ёндашувлар билан танишди. Лапин Россия армиясининг Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлари ҳақида маъруза ўқиб, Академия шахсий таркиби билан тажрибаларини бўлишди.

 Александр Лапин Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ҳамда Марказий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кафолати эканлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар икки давлат мудофаа идораларининг ҳамкорлиги ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, ҳарбий-таълим йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.

 2017 йилнинг октябрида “Фориш” тоғ полигонида икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳамда Россия – Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари ҳам эслаб ўтилди, унда Россия Марказий ҳарбий округига қарашли тоғ-ўқчи бўлинмаларини жалб этилганди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here