Помпео Ҳиндистон ва Покистонни босиқликка чақирди

822
0

Помпео Ҳиндистон ва Покистонни босиқликка чақирди

 27 феврал куни АҚШ давлат котиби Майк Ҳиндистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатда томонларни зиддиятларнинг кескинлашувига олиб келувчи ҳаракатлардан қайтариб, босиқликка чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

 Шунингдек, Помпео янги ҳарбий ҳаракатлар келиб чиқмаслиги учун бевосита алоқа ўрнатиш лозимлигини таъкидлади.

 Помпео Ҳиндистон вазири билан бўлган суҳбатда хавфсизлик соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик ва минтадақа тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда умумий мақсадлар борлигини таъкидлаган.

 Покистон ТИВ раҳбарига эса Помпео мавжуд зиддиятли вазиятни бостириш, ҳарбий ҳаракатлардан воз кечиш лозимлиги, шунингдек Покистон ҳудудида террорчилик гуруҳларига қарши олиб борилаётган ҳаракатларнинг зарурати ҳақида айтган.

 Шу билан бирга, Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Свараж Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Кашмирдаги жангарилар лагерига қарши ҳужум қилиши зарурий чора бўлганини бу, Покистон томоннинг ҳаракатсизлигидан келиб чиққанини айтган.

 Вазият кескинлашмоқда

 Аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилган эди.

 Бунга жавобан Ҳиндистон ҳам Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.

 “Покистон авиацияси ўз вақтида аниқланди ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари дарҳол жавоб қайтаришди”, – деди Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар.

У Ҳиндистон ўзининг МиГ-21 самолётини йўқотганини ва учувчи бедарак йўқолганини қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here