Яман аҳли қўзғолонининг саккиз йиллик хотирасида

807
0

Яман аҳли қўзғолонининг саккиз йиллик хотирасида

Ислом асосидаги қўзғолонгина ҳақиқий қўзғолондир

2011 йил 11 февралда Яман қўзғолони аланга олиб, аксар аҳоли режимнинг ағдарилишини талаб қила бошладилар. Улар юртда уруш кетидан урушларни келтириб чиқараётган Англо-Америка кураши сабабли юзага келган иқтисодий, сиёсий ва гуманитар вазиятнинг ёмонлигига қарши қўзғалган эдилар. Ушбу қўзғолонни хотирлаш муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот чиқарди. Баёнотда бундай дейилади: «Яманга Аллоҳ Таоло беҳисоб табиий бойликлар ато этган бўлиб, у стратегик аҳамиятга молик бир юртдир. Унинг айни мана шу хусусияти Англо-Америка курашининг кескин тус олишига олиб келди. Юртга ҳукмронлик қилиш учун бу икки давлат олиб борган ваҳшиёна кураш Яман аҳли бошига офатлар ёғдирди».

Баёнотда яна бундай дейилади: «Ҳалок бўлган Али Солиҳ етакчилигидаги собиқ режим ва унинг партияси ҳамда ҳокимиятда бу партия билан ҳамкорлик қилган бошқа партиялар, барчаси Англия малайлари бўлиб, шу пайтга қадар фақат унинг режаларини амалга ошириб келишди… Улар Яманга қарши қанча-қанча жиноятлар содир этишди. Уларнинг бу жиноятлари оқибатлари ҳамон давом этмоқда. Юрт жанубидаги Ҳасан Боум ҳаракати билан шимолдаги Ҳусий жангарилари Американинг малайлари бўлиб, уларнинг жиноятлари ҳам, Британия малайлари жиноятларидан фарқ қилмайди. Зеро, улар Америка қўлидаги «қуроллар» бўлиб, АҚШ уруш оловини ёқишда улардан фойдаланди. Уларнинг барчаси бу урушда алоҳида бир тарафни эгаллашди».

Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланади: «Яман устида Англия ва Америкадан иборат кофир Ғарб давлатлари ўзининг малайларию ташкилотлари орқали қўзғолонни издан чиқарди. Унинг ташкилотлари ўзининг заҳриқотили билан қўзғолон муҳитини бузиб, уни уруш ва курашлар исканжасига тиқди. Шу орқали одамлар юрагидаги қўзғолон алангасини сўндирди… Улар капиталист режимга, у ердаги капиталистларга ва уларнинг юрт аҳлига қарши ўнлаб йиллар давомида содир этган жиноятларига қарши қўзғолган қўзғолонни йўқ қилишди». Баёнотда яна ушбулар таъкидланди: «Ҳизб ут-Таҳрир баён қилган ва Исломга асосланган қўзғолонгина ҳақиқий қўзғолондир. Чунки бундай қўзғолон фақат шахсларни ўзгартириш билан кифояланмайди. Балки бутун режимни дастур ва қонунлари, тузилмасию маъно-мазмуни билан қўшиб таг-томиридан қўпориб ташлайди». Баёнот Яман аҳлига йўлланган қуйидаги даъват билан якунланди: «Улар қўзғолонлари оқибатидан тушкунликка тушмасликлари керак. Аксинча, бу ночор-бузуқ воқеларини қандай ўзгартириш лозимлиги ҳақида фикрлаб, имон ва ҳикмат мантиқини тушунмоқлари ва буюк Ислом асосида ҳақиқий ўзгартириш ясамоқлари даркор. Бу эса, уларнинг бахт-саодатга эришишларига, Роббилари розилигига ноил бўлишларига олиб борувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади.

Роя газетасининг 2019 йил 20 феврал чоршанба кунги 222-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here