“Париж конференцияси”га 100 йил тўлди

1222
0

“Париж конференцияси”га 100 йил тўлди

 Тарих билиб қўйиш учун эмас, сабоқ олиш учун ўрганилади

 Бундан 100 йил олдин, 1919-йил 18-январда “Париж конференцияси” бўлиб ўтган эди. Унда 1-жаҳон урушида ғолиб бўлган йирик давлатлар мағлуб мамлакатлар устидан ҳукм чиқариш учун йиғилишган. Маълумки, йирик давлатлар жаҳон урушлари ҳақиқатини ўз манфаатларига мувофиқ ўзгартириб келишади. Шу сабабли тарихнинг қон билан ёзилган бу қора саҳифаларидаги айрим ҳақиқатларни қисқача баён қилиш билан Қирғизистон халқини олдимиздаги таҳдидлардан огоҳлантириб, улардан халос бўлишга чақирамиз.

Тарих ҳақиқатлари:

 1914- йилда бошланган 1-жаҳон уруши ўша вақтдаги йирик босқинчи давлатларнинг мустамлака талашиши натижасида келиб чиққан эди. Ўшанда мустамлака улушидан қуруқ қолган Германия урушнинг ташаббускори бўлган.

Урушаётган давлатлар 2 блокка бўлинишган. Антанта блогига – Британия, Франция, Россия кирган. Маълумки, энг кўп мустамлака давлатларга эга кучлар шулар бўлишган. Уларнинг ичида Британия дунёдаги 1-даражали давлат эди. Антантага қарши курашган тараф Учлик иттифоқига бирлашишган. Булар – Германия, Австро-Венгрия ва Италия. Германия Британиядан биринчиликни талашган. 1915-йили Италия Антанта томонга ўтиб кетди. Унинг ўрнига Усмоний Халифалик ва Болгария қўшилиб, Тўртлик иттифоқи тузилди. Эслатиб ўтамиз, Усмоний Халифалик Исломий давлат бўлган. Европаликлар Усмоний давлат ўлкаларини босиб олишга ўч бўлиб туришган. Айниқса, Британия, Франция ва Россиянинг “иштаҳаси карнай” бўлиб турган.

 Уруш Антанта ғалабаси билан якунланди. Германия билан Версал шартномаси, Австрия билан Сен-Жермен шартномаси, Болгария билан Нёйи шартномаси, Венгрия билан Триано шартномаси, Усмоний давлат билан Севр шартномаси тузилди. Кейинчалик Севр шартномаси Лозанна шартномасига алмаштирилиб оқибатда Халифалик тугатилди, унинг харобалари устига Туркия республикаси қурилди.

 Ўрта Осиёга тўхталадиган бўлсак, уни 19-аср охирларидаёқ Чор Россияси босиб олган эди. Совет Иттифоқи ҳокимият тепасига келгач, унинг меросхўрига айланди.

 1-жаҳон уруши Ўрта Осиёга ҳам оғир-оғир кулфатлар солди. Чор Россияси фронт учун Ўрта Осиё халқининг мол-мулкини тортиб олди. Энг оғир фронт орти ишларига хайдалган эркакларнинг қўпчилиги ортига қайтмади. Бундай аҳвол маҳаллий мусулмон халқни мустамлакачиларга қарши қўзғалишга ундади. Мусулмонлар буни ғайридинларга қарши ғазовот деб аташган. Мустамлакачилар томонидан қўзғолонларни шафқатсизларча бостирилиши натижасида 50 000га яқин одам қирилиб кетди. Рус босқинчиларининг бу қирғини Қирғизистонда “Уркун” деган ном билан машҳур. Жазо отрядларининг ўқлари, “Уркун”нинг йўл азоби ва Хитой давлатининг зулми натижасида Шимолий Қирғизистоннинг 12% халқи қурбон бўлди. Очарчилик сабабли Туркистон минтақаси бўйича 1 миллиондан ошиқ одам қирилиб кетди.

 1-Жаҳон урушидан сўнг “тинчликни сақлаш” ниқобига ўралган Миллатлар лигаси ташкил этилди. Ҳақиқатда эса бундан кўзланган мақсад ғолиб давлатлар ҳукмронлигини таъминлаш эди. Бироқ, унинг ниқоби тез орада сидирилиб тушди. Мустамлакачи давлатларнинг очкўзликлари тўхтамади. Оқибатда 2-жаҳон уруши келиб чиқди. Ундан кейин яна “тинчлик” ниқобини ёпинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилди. Шу йўл билан ғолиб давлатларнинг ҳукмронлиги таъминланди. Улар шу билан кифояланиб қолишмади. АҚШ ва СССР бошқа мустамлакачи давлатларнинг колонияларини тортиб олиш учун ясалма “мустақиллик учун кураш” урушларни келтириб чиқаришди. Маҳаллий аҳоли бу урушларда кўплаб қурбонлар берди, бироқ, ҳақиқий мутақилликка етиша олмади. Кейин “Совуқ уруш” бошланди ва у Совет Иттифоқини қулаши билан паёнига етди. Совуқ урушдан кейин дунёдаги 1-рақамли давлат сифатида Америка рақибсиз қолди. У ўзига Исломни рақиб сифатида танлаб олди. Шу сабабли, бўлажак рошид Халифаликнинг олдини олиш ва рақиб давлатлар мустамлакаларини тортиб олишда “диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш”ни ўйлаб топди ва ишга солди. Афғонистон ва Ироқни босиб олди. Сурияда бўлажак Халифаликни олдини олиш учун мусулмонларга қарши барча душманларни олиб кирди.

 Кофирларнинг манфаат устидаги курашларидан Қирғизистон халқи ҳам четда қолмади. Масалан, 1990-йилги Ўш воқеаси, 2005-йилги давлат тўнтариши, кейинги 2010-йилдаги тўнтариш ва Ўш воқеалари – буларнинг барчаси мустамлакачилик кўринишларидан бошқа нарса эмас.

 Айни вақтда Ўрта Осиё, шу жумладан Қирғизистон ҳам мустамлакачи давлатлар кураши остида турибди. Эски мустамлакачи Россия, янгилари АҚШ ва Хитой мустамлакачиликнинг турли услубларин ишга солиб ўзаро рақобатлашмоқда.

 Огоҳлантирамиз ва чақирамиз:

  Шу муносабат билан Қирғизистон халқини мустамлакачиларнинг нуфуз талашишларидаги қурбонлари бўлиб қолишдан огоҳлантирамиз. Эй Қирғизистон халқи, уларнинг разил режаларининг қурбонлари бўлиб қолманг!

 Эй Қирғизистон мусулмонлари, мустамлакадан бир йўла қутулиш, уларнинг хорлигидан бутунлай озод бўлиш – Ислом динига қайтишингиз билан бўлади. Тарихга яна бир сидра назар солинглар, Хитой, Россия, Америка бир вақтлар Халифаликка жизя тўлаган даврларни эсланглар! Демак, сизларнинг азизлигингиз тўғри йўлдаги Халифаликни қайта тиклаш билангина амалга ошади. Бунинг учун сизлар соф Исломни теран ўрганиб, уни маҳкам ушлашингиз зарур. Шунинг учун сизларни Ислом фикратини тиниқ, тариқатини аниқ ўрганишга чақирамиз. Бу билан сизларни икки дунё азизлигига, икки дунё бахтига чақирмоқдамиз.

﴿إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ﴾

“Ўрталарида ҳукм чиқариш учун Аллоҳ ва Росулига чорланган вақтларида, мўминларнинг сўзи эшитдик ва итоат қилдик, (демоқдир), ана ўшаларгина нажот топгувчилардир”   [24:51]

﴿يا أَيُّهَا ٱلَّذِينَ آمَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَكُونُواْ مَعَ ٱلصَّٰادِقِينَ﴾

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар”  [9:119]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

18. 01. 2019.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here