Помпео: АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қатъий истак билдирмоқда

948
0

Помпео: АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қатъий истак билдирмоқда

 АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Афғонистонда тинчликка эришиш ва у ердан ўз қўшинларини олиб чиқишга жиддий истак билдираётганини маълум қилди. 

 “АҚШ тинчликка эришишга, Афғонистон халқаро террорчилик учун макон бўлиб қоладиган вазиятнинг олдини олиш ва қуролли кучларини уйга қайтаришга қатъий истак билдирмоқда”,- деб ёзган Помпео твиттерда.

 Помпео АҚШ Афғонистоннинг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашга интилаётганини қўшимча қилган.

 Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ “Толибон” билан музокараларда муҳим масалалар бўйича сезиларли илгарилашга эришганини маълум қилган эди. У АҚШ толиблар билан музокараларни яқин орада яна давом эттиришини таъкидлаб ўтган эди. 

 21 январда Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ва АҚШ билан икки томонлама музокараларнинг янги раунди бошланди. 

 “Доҳадаги 6 кундан кейин Афғонистонга маслаҳатлашувлар учун йўл олмоқдаман. Учрашув аввалгиларга қараганда сермаҳсул бўлди. Биз муҳим масалалар бўйича катта илгарилашга эришдик. Бизда ҳали ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар қолди”,- деб ёзган Халилзод твиттерда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here