Жаҳон Банки Туниснинг қолган ресурсларини ҳам еб тугатиш учун улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти

683
0

Жаҳон Банки Туниснинг қолган ресурсларини ҳам еб тугатиш учун  улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти

«Ҳақоиқ онлайн» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 20 робиул-аввал, милодий 2018 йил 27 декабр пайшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жаҳон Банки гуруҳининг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти Фарид Билҳожи Тунисда иқтисодиётни тиклаш ва келишмовчиликлардан узоқлашиш учун ислоҳотларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Сўнг «Давлат ҳеч қачон аҳолини иш билан таъминлай олмайди. Лекин унинг вазифаси хусусий секторга туртки бериш ва уни қўллаб-қувватлаш учун керакли шарт-шароит яратиб беришдан иборат. Токи, бу сектор иш билан таъминлаш билан боғлиқ ўзидан талаб қилинган ролни адо этсин», дея қўшимча қилди».

Роя газетаси шарҳи:

Жаҳон Банки Тунисни улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти. Халқаро Валюта Фондининг мана шундай тавсиялар бераётганидан мақсади, юртдаги нефт, газ ва металл каби бойликларни талон-тарож қилиб бўлингандан сўнг, энди қолган-қутган бойликларини ҳам еб тугатишдир. Чунки бу икки ташкилот тавсия қилган «ривожланиш»дан юртни қарзга ботириш, кейин эса, уни ўз буйруқларига тиз чўктириш кўзланган. Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди йирик давлатлар қўлидаги қурол бўлиб, бу давлатлар айни икки муассаса ёрдамида дунё давлатлари ишларига бурун суқишади, уларни кредитлар ботқоғига ботириб, шу орқали уларни иқтисодий жиҳатдан ўзларига тобе қилиб олишади. Бугун буни каттаю кичик яхши биладиган бўлиб қолган. Бу икки муассаса қайси ерга бормасин, албатта ўша ер баттар қашшоқлашди, муаммога ботди. Тунис Жаҳон Банкининг илож ва тавсиялари билан ҳаргиз ўзининг иқтисодий кризисидан чиқолмайди. Давлат ўз ресурсларидан ўзи фойдаланиб, халқаро босимларни қабул қилишдан бош тортсагина, давлатлараро кредитлару банк ёрдамларидан юз ўгирсагина мустақил қарор эгаси бўлиши, бинобарин, юрт бойликларини самарали лойиҳаларга сарфлаши мумкин. Зеро, мана шундай лойиҳа давлатни одамлар ишларини бошқаришига етарли миқдордаги маблағ билан таъминлайди. Аммо бунинг учун, капиталистик илмоний низомни Исломдаги иқтисод низомига ўзгартирмоқ керак. Ислом низоми коррупция асосларини йўқ қилади. Чунки судхўр муассасалар, иқтисодий  монополиялар ҳамда нарх-наво ва иш ҳақлари устидан ҳукмронлик қилувчи капиталистик компаниялар дохил барча ёвузликлар асосан мана шу коррупциядан келиб чиққан.

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here