Шом аҳли Сочи конференциясини ўзларининг қонлари ва номусларини беҳуда кетказаётган хоинлар йиғини эканини таъкидламоқда

601
0

Ҳалаб ғарби, Аториб шаҳридаги шаҳидларнинг яқинлари баёнот нашр қилди. Баёнотда Суриядаги қонхўр режим билан қилинган ҳар қандай келишувни, шу жумладан, яқиндаги Сочи конференцисини мутлақо қоралашларини, чунки бу йиғинда хоинлар уларнинг жигаргўшалари бўлган шаҳидлар қонини беҳуда сарфлашмоқчилигини маълум қилдилар. Баёнотда таъкидланишича, Сочи конференциясига рози бўлган ҳар қандай кимса шунча қурбонликларни музокара столида сотган ҳисобланади. Масалан, бепоён минтақалардан оғир қуролларни чиқариб юбориш ва режимга халқаро йўлларни очиб бериш каби. Чунки бу йўллар режимни иқтисодий жиҳатдан кучайтиради, бизни эса, ҳам географик, ҳам ҳарбий жиҳатдан қамал қилади. Баёнот сўнггида муборак қўзғолоннинг ўзгармас мақсадлари режимнинг барча аркон ва башаралари билан йўқ қилиб, уларнинг харобалари устидан Ислом бошқарувини барпо этишдан иборат экани таъкидланди.

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here