Мудофаа учун 716 млрд доллар сарфлашни “ахмоқлик” деб ататаган Трамп фикрини ўзгартирди

558
0

Мудофаа учун 716 млрд доллар сарфлашни “ахмоқлик” деб ататаган Трамп фикрини ўзгартирди

Америка президенти Доналд Трамп АҚШ мудофааси учун давлат бюджетидан ўтган йили 716 миллиард доллар ажратилганлигини “ахмоқлик” деб ататади.

“Ишончим комилки, келажакда Хитой президенти Ши, Россия президенти Путин ва мен биргаликда назоратдан чиқиб кетаётган қурол-яроқ пойгасига айланган нарсани тўхтатиш ҳақида музокарани бошлаймиз. АҚШ бу йил 716 миллиард доллар сарфлади. Бу ахмоқлик!”, деди Трамп.

Бироқ орадан бир ҳафта ўтгач, Трампнинг мудофаа учун Америка тарихидаги энг юқори кўрсатгач, яъни 750 миллиард доллар сарфлаш нияти борлиги маълум қилинди. Трампнинг фикри нима учун ўзгарганлиги маълум эмас.

Трамп 3 декабрь куни ўзининг твиттер саҳифаси орқали мудофаа учун 716 миллиард доллар ажратилишини “ахмоқлик” деб ататаши ортидан дарҳол 4 декабрь куни Вакиллар палатаси ва Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича комиссияси раислари, шу жумладан мудофаа вазири Жеймс Маттис билан учрашув ташкил қилинган.

“Politico” ахборот агентлигига интервю берган Трамп маъмуриятининг расмийларидан бири йиғилиш чоғида мудофаа учун 750 миллиард доллар ажратишга қарор қилинганлигини билдирди. Бироқ, бу ҳақида расмий баёнот берилгани йўқ.

АҚШ мудофаа вазирлигининг масъуллари мудофаа учун давлат бюджетидан ажратилган миқдор, таклиф қилинган рақамдан заррача кам бўлса ҳам, хавф туғилиши ва ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

АҚШ мудофаа вазирлигининг масулларидан бири “CNN” каналига айтишича, АҚШ армияси дунёда энг қудратли куч сифатида қолиши лозим.

“(АҚШ мудофаа) вазирлиги қўшинларимизнинг дунёдаги энг қудратли куч бўлиб қолишини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда. Пентагон эриша оладиган энг юқори рақамни белгилаш учун АҚШнинг бюджет ва бошқарув идораси билан биргаликда иш олиб боряпмиз”, деди масъул.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here