Хитойнинг мусулмонларга қарши репрессияси Қозоқ ва Қирғиз миллатини ҳам четлаб ўтмади

665
0

Хитойнинг мусулмонларга қарши репрессияси Қозоқ ва Қирғиз миллатини ҳам четлаб ўтмади

Охирги кунларда “Озодлик радиоси” Хитой ҳукумати Қирғиз миллатига мансуб фуқороларини оммавий қамай бошлаётганлиги ҳақида бир қатор маълумотлар тарқатди. Аввалроқ Қозоқ миллатига нисбатан репрессив ҳаракатлар бораётгани ҳақидаги мавзуларни ёритган эди. Мусулмонлиги учун эркак ва аёлларни, уларнинг ибораси билан айтганда “қайта тарбиялаш лагери”га олиб кириб кетишаётгани сабабли, қаровсиз қолаётган болалар, юртини ташлаб қочаётган бевалар ҳақида видиоматериаллар тарқатилмоқда.

Хитой, Ислом ва мусулмонларга қарши оммавий репрессив кураш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бир неча миллион мусулмонни қамаб юборди. Муаммо Хитойнинг зулми бирор миллатга тегишлик бўлиб қолганида эмас, балки муаммо бу репрессияга қарши дунё двлатларининг бепарволикларидадир! Бир неча миллион мусулмон қамаб юборилди! Яна шунча норисида гўдаклар ва қариялар қаровсиз қашшоқ ҳолда кун кечиришяпти. Қозоқ ва Қирғиз миллати ҳам мусулмон эканликлари сабабли бу даҳрийларнинг оммавий зулмларидан четда қолишмади. Бир қисми Қозоғистон ва Қирғизистонга қочиб ўтишган бўлишса, қолганларидан деярлик дарак олишнинг иложиси йўқ. Баъзи маълумотларга қараганда бу икки миллат вакилларидан бир неча ўн минглагани қўлга олиниб дараксиз томонга олиб кетилган. Ҳозиргача уларнинг тирик ёки ўлик эканларидан хабар йўқ.

Қозоқ ҳукумати Хитойга қандайдир ноталар юбориш билан чекланган бўлса, Қирғиз ҳокимияти шуни ҳам қила олмади! Чунки Қирғиз ҳукумати Хитой билан алоқаси узилиб қолишидан қўрқади! Булар Хитойнинг Қирғизистон ерларини босиб олишлари учун шароитлар яратишда давом этишяпти! Ҳатто Қирғиз миллатчилигига ўзларини содиқ ва фидокор деб билган миллатчи етакчи гуруҳ ҳам, Хитойнинг Қирғиз миллатига қарши зулми ҳақида оғиз очиб, сўзда бўлса ҳам уларни ҳимоя қилиб қўйишга ярамади!

Хитой ҳукумати эса, биз Ислом ва мусулмонларга қарши қайта тарбиялаш ишларини олиб боряпмиз деган сўзида қаттиқ туриб олган. Халқаро ҳамжамият ва исломий мамлакат раҳбарлари, ҳатто исломий жамоалар вакиллари ҳам бу муаммога жиддий эътибор беришмаяпти. Яъни жамоатчилик эътиборини ҳокимиятлар томон қаратиб, уларни Хитой ҳукуматига қарши йўналтириш ишлари олиб борилиши керак эди. Исломий юртлар ҳокимларига “Хитой билан барча алоқаларини узиш керак”, деган қаттиқ талаблар қўйилиши керак. Чунки уларга салоҳият эгаларидир.

Имконимиз борича ҳукуматларимизни Хитой билан ҳар қандай муомалаларини узишга чақирайлик. Ҳеч бўлмаганда, ҳукуматларимиз Хитойдан миллий ва диний биродарларимизга қарши зулмларини тўхтатишларини талаб қилишсин. Ҳар қандай манфаатли муомалалар шу талаблар бажарилишидан кейин амалга ошишини айтиб, қатъият билан туришга чақирайлик.  Шояд шу ҳаракатларимиз билан Хитойдан мазлум бўлиб бораётган миллионлаган мусулмонлар учун, Аллоҳ олдида жавобгарликдан қутилиб қолсак ажаб эмас!!!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here