Сурия халқи Туркия армиясига мурожаат йўллади

515
0

Сурия халқи Туркия армиясига мурожаат йўллади

Сурия халқи ва бир гуруҳ етакчилари Суриядаги Турк назорат нуқтасининг ёнига келиб, у ердаги Туркия армиясига мурожаат йўллади. Сурия халқининг талаблари битилган мурожаатномада шундай дейилади:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Биз Сурия халқи сифатида ва бир гуруҳ етакчилар сифатида сизга мурожаат йўлламоқдамиз. Мурожаатимизга эътибор қаратасиз деган умиддамиз. Биз бу мурожаатимизда сизга баъзи жиҳатларни эслатиб ўтамиз.

Остона битимига биноан руслар билан биргаликда ўлкамизга кирдингиз. Руслар Асад режими тарафида турар экан, сиз гўё бизнинг тарафизни олгандек бўлдингиз. Сўнг руслар ҳарбий самолётлари билан бизга ҳужум уюштирганига ва Асад режимини кучайтириш учун ўлкамизда бизга қарши жанг қилганига гувоҳ бўлдик. Аммо сиз руслар ва режим ҳужумларига замин тайёрлаган “назоратчи” ролингиздан бошқа ҳеч нарса қилмадингиз. Бизнинг ҳаракат майдонимизни чеклаб қўйдингиз. Мухолиф гуруҳларни режимга қарши бирор ҳаракат қилишига ҳукуматингиз изн бермади. Махсус қуролларни бизга етиб келишига тўсқинлик қилдингиз. Булар етмагандек, ҳукуматингизнинг Сочи битимини тузиши, оғир қуролларни ортга қайтариб, назорат нуқталарини мужоҳидлардан тозалаши, золим режимга йўлларни очиб, уни қайта жонлантириши ва Идлибнинг бўлакларга ажратиш борасидаги нияти бизни яна бир бор таажжубга солди. Аллоҳ учун айтингчи, нима учун бундай муомала қиляпсизлар? Мусулмон биродарларимиз ва қўшнимиз бўла туриб, нима учун бизга қарши позицияни эгаллаяпсиз? Қотил Асад режими, Россия ва Эрон амалга оширган жиноятлар натижасида оққан қонларни, топталган сон-саноқсиз номусларни ва ўлкамизни тинимсиз вайрон қилган ҳужумларни нима учун кўрмасликка оляпсиз? Бизнинг бошимизга тушган кунлардан Туркиядаги Мусулмонларнинг ғазабланиши қаерда қолди?! Бизнинг бошимизга тушган кунлардан сизнинг ғазабланишингиз қаерда қолди?! Ҳукуматингиз ҳақ йўлни топа олмай қолдимики, Россия ва Америка билан биргаликда ҳаракат қилишни фойдали деб ўйлай бошлади. Ҳукуматингиз нима учун тор нуқтаи назар билан ҳаракат олиб бормоқда? Сизнинг бу йўлингиз тўғри йўл эмас. Агар бу йўлда давом этсангиз ва позициянгизни ўзгартирмасангиз, сизларни Аллоҳнинг қаҳри, халқингизнинг ғазаби ва Ислом Умматининг нафратидан огоҳлантирамиз. Шуни билиб қўйшингизни хоҳлаймизки, ҳукуматингизнинг бу позициялардан кўзлаган мақсади инқилобимизни йўқ қилиш ва инсонларимизга, номусларимизга қарши жиноят қилишдан асло воз кечмайдиган Асад режимига бизни топширишдир. Шунинг учун бу битимни рад этамиз ва сизларни бу битимга амал қилишни бас қилишга чақирамиз. Акс ҳолда бизнинг назаримизда Асад режимидан ҳеч фарқингиз қолмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here