Жон болтон Россия раҳбарлари билан учрашди

508
0

Жон болтон Россия раҳбарлари билан учрашди

АҚШ ва Россия Суриядаги ҳарбий фаолиятларининг мувофиқлигини яна ҳам кенгайтиришга келишиб олди. Бу ҳақида АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашувидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди. У икки томон ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришга ва бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишга умиди билдирди.

“Суриядаги махсус масалалар доирасида Россия ва Америка ўртасидаги амалиётларда мувофиқликни кенгайтириш ва кучайтиришга қарор қилдик”, деди Болтон.

Унинг таъкидлашича, Сурияда муаммосини бартараф этиш бўйича Россия-Америка музокаралари муваффақиятли якунланган. Суриядаги ҳарбий операцияларда икки томон ўртасида жиддий ҳодисалардан ва тўқнашувлардан сақланиш учун Россия-Америка механизмини кучайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Шунингдек Болтон Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ҳам учрашди. Шойгу Москва ва Вашингтон жуда кўп масалаларни ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлади. Унга кўра, ҳатто жуда кичик қадамлар ҳам икки томон ўртасидаги муносабатларнинг фойдасига ҳал бўлади ва улар орасида қайта ишонч пайдо қилади.

“Умид қиламанки, бу (Болтоннинг Москвага ташрифи) Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг барқарорлигига туртки бўлади”, “Бу дунёда кўп масалалар борки, бу масалалар Россия ва АҚШ томонидан биргаликда ҳал қилиниши мумкин”, деди Шойгу.

АҚШнинг Москвадаги элчихонасига кўра, Жон Болтон билан Николай Патрушев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда эса, ўрта ва қисқа масофали ракеталар шартномаси, Сурия, Эрон ва Шимолий Корея масаласи ва терроризмга қарши кураш бўйича музокаралар олиб борилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here