Ҳиндистон АҚШнинг санкция қўллаш таҳдидига жавоб берди

600
0

Ҳиндистон АҚШнинг санкция қўллаш таҳдидига жавоб берди

 Ҳиндистон армияси штаби раҳбари генерал Рават Бипин маълум қилишича, Ҳиндистон ҳукумати Россиядан С-400 сотиб олиниши ортидан мамлакатга нисбатан АҚШ санкция қўллаши мумкинлигини тушуниб турибти. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилмоқда.

 “Бироқ биз мустақил сиёсат юритамиз”, – деб алоҳида таъкидлаган армия раҳбари.

 Генералнинг сўзларига кўра, Россияга Нью-Дели ва Вашингтон ўртасида алоқалар мустаҳкамланишидан “безовта бўлиш керак эмас”.

 “Санкцияларни муҳокама қилаётган пайтда, келгусида Америка томонидан қийинчиликлар бўлишига қарамасдан, Владимир Путин ва Нарендра Моди С-400 мажмуаларни сотиб олиш бўйича шартномани имзолашмоқда”, – деб қўшимча қилди генерал.

 Жума куни Россия ва Ҳиндистон С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича 5,43 миллард долларлик шартномани имзолашди. Ҳиндистон Хитой ва Туркиядан сўнг  “Триум” зенит мажмуаларини сотиб олган учинчи мамлакат ҳисобланади.

 АҚШ Ҳиндистоннинг режаларидан ташвишланиб, санкциялар киритилишини истисно қилмаганди.

Россия ва Ҳиндистон – ҳарбий-техника соҳасида йирик шерик бўлган мамлакатлардир: Ҳиндистон армияси ҳарбий техникасининг 70 фоизи Россиядан ишлаб чиқарилган. Россия ҳар йилиш Ҳиндистонга миллиард долларлик техника ва қурол яроғ етказиб берилади.

Туркистон: 

АҚШнинг халқаро сиёсатдаги янги стротегияси Россия, Хитой ва Ҳиндистон иттифоқи ёхуд ҳамкорлигини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ янги стротегиясига кўра оламий полициячи вазифасини ўз зиммасига олмоқчи. Ҳатто дунёни ўз манфаатларига мувофиқ ҳарбий тартиб интизом билан ушлаб тургани учун, бошқа давлатлардан ўзининг ҳарбий харажатлари учун унга ҳақ тўлашларини талаб қиляпти.

Мабдаий Исломга қарши бутун дунё бирлашиб олиб борадиган стротегик глобал оламий куфр системаси, энди куфр мамлакатлар ўрталаридаги моддий манфаатлар устида борадиган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий манфаатлар талашиш тармоғига ҳам кўчиб ўтмоқда. Яъни куфр олами ўзларининг сиёсий вазнлари ва ҳарбий қувватларига таяниб, ўзаро манфаат талашишда бир бирларига қарши тарафкашлик кураши олиб боришмоқчи. АҚШ ўз манфаатларига зид иш олиб бораётган давлатларга қарши “марказлашган қаршилик фронти”ни тузиб, уларни ўша давлатларга қарши йўналишга мажбурлаяпти. Худди шундай марказлашган (глобал) қаршилик ҳаракатлари, куфр оламлари тарафидан оламий исломий мабдаий ҳаракатга қарши олиб борилар эди. АҚШнинг бу стротегияси  халқаро қонун қоидаларни парчалаб юбориши мумкин. Оқибатда улар бир неча тарафга бўлиниб, ҳар бир иттифоқ ўз қонуни билан иш олиб бориши мумкин бўлган вазиятлар пайдо бўлади. Бу ҳолат халқаро ҳамжамият ва оламий бошқарув системасининг қулаб бораётганидан дарак беради, инша Аллоҳ!

Ҳиндистон Россиянинг хом ашёлари учун улкан бозор бўлиб, уларни фақат Хитой бирлаштириб юбориши мумкин. Бу эса, халқаро сиёсатда катта ўзгаришларга сабаб бўладиган, АҚШга қарши янги ўта бақувват иттифоқни пайдо қилиши мумкин. Балки шу хавфнинг олдини олиш учун АҚШ давлат котиби Пампео, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашган бўлса ажаб эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here