Қирғизистонга Россиянинг 50га яқин ҳарбий техникаси келтирилди

454
0

Қирғизистонга Россиянинг 50га яқин ҳарбий техникаси келтирилди

 МДҲ давлатлари ҳарбий кучларининг “Иссиқкўл -Антитеррор-2018” машғулотларида қатнашиш учун Марказий ҳарбий округ 41-умумқўшин армияси тоғ-мотоўқчи бригадасининг 50га яқин ҳарбий техникаси Тувадан Қирғизистонга келтирилди.

 “Иссиқкўл -Антитеррор-2018” халқаро машғулотларида Марказий ҳарбий округнинг “Нона-СВК” ўзиюрар артиллерия қурилмалари, “Тигр” зирҳли автомобиллари, “Урал” ва КамАЗ юк машиналари иштирок этади. Ҳарбий техникадан шартли душманни йўқ қилиш бўйича ҳаракатларда фойдаланилади.

 Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари биринчи марта “Искандар-М” тезкор-тактик ракета мажмуаларини ҳам Қирғизистонга кўчириб ўтказди.

 Хабар қилинишича, октябрь ўрталарида Қирғизистонда яна бир – “Ўзаро ҳамкорлик–2018” ҳарбий-ўқув машғулоти бўлиб ўтади. Унда КХШТ тезкор ҳаракатланиш коллектив кучлари қўмондонлиги ва қўшинлари иштирок этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here