МДҲ мамлакатлари Бош прокурорлари Душанбеда йиғилади

545
0

МДҲ мамлакатлари Бош прокурорлари Душанбеда йиғилади

 Тожикистон пойтахти Душанбеда 20 сентябр куни МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Asia-Plus” хабар бермоқда.

 Учрашув кун тартиби лойиҳасида 17 та пункт ўрин олган.

 Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари прокурорлик фаолиятининг турли соҳаларидаги тажрибалар билан бўлишади, 2017 йилдаги жиноятчилик, терроризм, наркотиклар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси, ноқонуний миграция, кибержиноятларга қарши курашиш, шунингдек, ташқи чегараларда чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида қўшма ҳамкорлик дастурларининг бажарилиши юзасидан натижаларни кўриб чиқмоқчи.

 Бундан ташқари, кенгаш аъзолари коррупцияга қарши курашиш, ўз давлатидан ташқарида бўлган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро келишувларнинг ижро этилиши бўйича ҳамкорликни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади, Бош прокурорлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2019-2023 йиллар учун иш режасини тасдиқлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here