Хитой босқинига қаршимиз!!!

658
0

Хитой босқинига қаршимиз!!!

 Сўнгги бир ҳафта мобайнида Қирғизистон замини босқичи Хитой ҳукумати томонидан юборилган делегациялардан бўшамай қолди. Аввалига хитойлик тарихчи олимлар қирғиз тарихини ўргани учун келган бўлса, кейин Хитой дин ишлари бўйича қўмитаси Қирғизистондаги диний вазиятни ўрганиш ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириш учун “ташриф буюришди” Улар Қирғизистондан жўнаб кетмай туриб, Хитой ҳарбий делегацияси келди ва шахсан президент томонидан қабул қилинди. Хитой делегациялари нима сабабдан “бўзчининг моккисидек” Қирғизистонга қатнаб қолишди.

 2018-январ ойидаги маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 624 миллон долларни ташкил қилди. Бу қарзни асосий қисми Хитойдан олинган бўлиб, 1 миллиард 711 миллион долларни ташкил қилади ва 2024-йилдан бошлаб Хитойга қарзини тўлашни бошлаши зарур. Аммо Қирғизистон иқтисодининг бугунги аҳволи буни кўтара оладими ёки йўқми, буниси савол остида. Хитой эса берган қарзини пул кўринишида эмас, балки ер ва табиий бойликлар эвазига қайтариб олишдан манфаатдор.

 Хитойнинг бу босқинчилик режасига қарши ва Хитойни Қирғизистон ички ишларига аралашишига шарт-шароит яратиб бераётган расмий ҳукуматнинг ҳаракатларидан ҳавотирга тушган Қирғизистон мусулмонлари “Биз Хитой босқинчилигига қаршимиз”, деб номланган акция уюштириб, Қирғизистон, шу жумладан, Марказий Осиё давлатлари келажаги учун бепарво бўлмаган одамларни ўз акцияларни қўллаб-қувватлашга чақиршмоқда!!!

 Бундан ташқари барчамизга маълумки, бир неча ўн йиллар мобайнида худосиз Хитой ҳукумати Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон биродарлармизни қувғин қилиб, қамоққа ташлаб, уй-жойларидан мажбуран кўчириб, диний ибодат ва маросимларни бажаришдан тўсиб келаётган эди. Аммо даҳрий Хитой ҳукумати бу билан кифояланиб қолмади ва уйғур мусулмонларидан ароқ ичиш, тўнғиз гўшти ейиш ва ўз эътиқодларидан қайтишни талаб қилиб, муслима сингилларимизни  нажас ханлар билан оила қуришга мажбурлай бошлади. Миллионлаб уйғур биродарларимизни махсус “қайта тарбиялаш” концлагерларга ташлади ва юзлаб мусулмонларни жисмонан йўқ қилди… Оламий куфр системаси ва ҳалқаро ҳамжамият эса Хитойнинг бу ишларига кўз юмиб келаётган бўлса, мусулмон юртлар раҳбарлари сукут сақлаш орқали ўз розиликларини изҳор қилишмоқда.

 Эй, мусулмонлар!

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади , дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

 Даҳрий Хитой ҳукуматининг уйғур биродарлармизга қарши олиб бораётган қатағонини жим туриб кузатиш, бунга бепарво муносабатда бўлиш бизлар учун ҳаром! Биз ўз имкониятларимизни ишга солиб, расмий ҳукуматлардан Хитойга босим ўтказиш, у билан савдо-сотиқ ишлари ва ҳар қандай алоқаларни тўхтатишларини ва уйғур биродарларимизда ифлос қўлларини тортишини талаб қилайлик!!!

Уйғур биродарларимизга ёрдам берайлик!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here