Хитой Афғонистонда ҳарбий база қуришни бошлади

606
0

Хитой Афғонистонда ҳарбий база қуришни бошлади

 Хитой Қобул билан террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни ошириш мақсадида Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида илк ҳарбий-машғулот базасини қуришни бошлади. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда South China Morning Post нашри маълум қилди.

 Таъкидланишича, Хитой база қурилаётган ерга қурол ва афғон кучларини тайёрлаш учун қурилмаларга эга бўлган камида бир батальонни жўнатади.

 База ўзидан шимолдан Тожикистон билан, жанубдан Покистон билан ва шарқдан Хитойнинг Уйғур мухтор вилояти билан чегарадош бўлган, тоғлардаги тор йўлакни акс эттирувчи Вахон йўлагида жойлашади.

 Нашрда таъкидланишича, бу Хитойнинг қўшни Афғонистондаги илк ҳарбий иштироки бўлади. 2017 йилда Хитой ўзининг илк хорижий ҳарбий-логистик базасини Африканинг Жибути давлатида жойлаштирганди. Бироқ у ердаги контингентнинг асосий қисмини денгиз причали ва инфратузилмани қуриш билан шуғулланаётган муҳандислар ва қурувчилар ташкил қилади. Афғонистондаги база эса унинг охирги йиллар терактлар содир этилган нотинч Синьцзян билан яқин масофадалиги сабабли умуман ўзга стратегик ролни бажаришга қаратилган.

 Кузатувчиларнинг фикрича, ҳарбий база Пекин томонидан Хитой ҳудудига “ИШИД” сафларида тайёргарлик ўтган ва ҳарбий ҳаракатларда тажриба ортирган уйғурлар ва бошқа экстремистларнинг бостириб кириши олдини олиш учун қурилмоқда. Бундан ташқари, Хитой “Бир камар, бир йўл” лойиҳасининг трансчегаравий савдо-транспорт йўллари бўйлаб хавфсизликни таъминлаш заруратидан келиб чиқмоқда.

 Бироқ, Хитой мудофаа вазирлиги ҳанузгача Афғонистонда база қуриш режаларини тасдиқламай келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here