Қозоғистон: Каспий денгизи қирғоғида ҳудуди бўлмаган давлатнинг денгиз устида базаси бўлмайди

700
0

Қозоғистон: Каспий денгизи қирғоғида ҳудуди бўлмаган давлатнинг денгиз устида базаси бўлмайди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов Каспий денгизи минтақасида Америка Қўшма Штатларига оид ҳарбий база барпо этиш режаси ҳақидаги даъволарни рад этди. Унга кўра, бу ҳақида ҳеч қандай лойиҳа тузилмаган.

Абдраҳмановнинг таъкидлашича, Каспий денгизи қирғоғида ҳудуди бўлмаган ҳеч бир давлатнинг денгиз устида ҳарбий кучи бўлмайди. Бу ҳақида Актау шаҳрида бўлиб ўтаган саммитда имзоланиши режалаштирилган шартномада кўрсатилган.

“Қўшма Штатларининг ёки бошқа бирор мамлакатнинг Каспий денгизида ҳарбий базасини барпо этиш ҳақида гап-сўз бўлган эмас”, деди у.

Кремл тарафидан берилган баёнотда 1996 йилдан бери устида иш олиб борилаётган Каспий денгизининг мақомига нисбатан шартнома, Қозоғистоннинг Актау шаҳрида имзоланиши хабар қилинган эди.

Шунингдек Қайрат Абраҳмановнинг маълум қилишича,  АҚШнинг Қозоғистон орқали ўтаётган ноҳарбий юклари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар тарқатган маълумотлар ҳам асоссиздир. АҚШнинг юклари фақатгина Қозоғистоннинг темир йўли орқали Афғонистонга кетмоқда.

“Афғонистон ҳукуматни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалиётларни давом эттириш учун Қозоғистоннинг тижорий темир йўли орқали ҳарбий табиатга эга бўлмаган юк олиб ўтиш ҳақида гап кетмоқда. Бу халқаро ҳамжамият учун зарур нарсадир. Аммо Каспий денгизида ҳарбий база ташкил этиш ҳақида гап-сўз бўлган эмас”, деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири.

Абдурахмонов бу юк бир неча мамлакатлар орқали ўтишини ва худди шундай юк 2010-2015 йилларда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга жўнатилганлигини ҳам қайд этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here