Тожикистон таълим вазирлиги: Хитойликлар энг “ғамхўр” қўшнилардир!

536
0

Тожикистон таълим вазирлиги: Хитойликлар энг “ғамхўр” қўшнилардир!

Тожикистон таълим вазирлиги хабарига кўра, Хитойнинг нуфузли ширкатларидан бири Тожикистон ҳудудида яқин келажакда замон талабига жавоб бера оладиган уч мактаб биносини барпо қилади. Бу ҳақида 3 июл куни Тожикистон вазирлиги ва Хитойнинг “Power China» ширкати ўртасида шартнома имзоланди.

Бугунга қадар Хитойликлар тарафидан жами 7 мактаб қурилиб фойдаланишга топширилган.

Вазир келишув имзосидан мамнун эканлигини билдириб, хитойлик қўшниларга миннатдорчилик изҳор этди ва уларни “жонкуяр, ғамхўр дўстларимиз” деб атади.

Шартномани имзолш маросимида Тожикистон маориф ва таълим вазири Нуриддин Саид, Хитой Халқ Элчиси Юе Бин ва Хитойнинг энг катта ширкатларидан бири ҳисобланган “Power China International Group Limited»,  вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, шу кунгача Хитой ширкатлари Тожикистондаги аксарият инфратузилма ишларига бош-қош бўлишмоқда. Йўл қурилиши ёки йўлларни таъмирлаш бўладими, гирдроагрегатларни ишга солиш ё қайта таъмирлаш ёхуд микро ГЭС қурилишлари бўладими фарқи йўқ, ҳар соҳада “беминнат” ёрдамчилардир. Устига устак ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳам Хитойлик “ғамхўр” қўшнилар зиммасига юкланган.

Ўтган ойда эълон қилинган аянчли ҳолат барчамизни ташвишга солди. Уйғур қизларни мажбуран батпарастга турмушга узатиш маросимларини кўриб қаттиқ афсусландик. Аммо ўз юртимизда, қўшни қизни катта тўй қилиб хитойлик бутпарастга турмушга чиқаётганиг кўриб, тавба дея ёқа ушалймиз холос.

Бир пайтлар ўша қизни Ота-бобоси “шу кунлар бошимга келади, зурриётим ғайридин билан бир ёстиққа бош қўйади”, деб хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Эндиликда бизу-сизнинг “тавба”миз эртага наслимиз покиза сақланиб қолишлишига кафолат берармикин?!

Айни дамда Тожикистонда илмоний система бошқаруви остида иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда. Аҳолининг энг кўп қисми хорижий юртларга меҳнат муҳожирларига айланишган. Мамлакатда аниқ касб-ҳунарга эга фуқаролар билан, асосан қиз-жувонлар, оналар ва кекса отахонлар кун кечиришмоқда. Табиийки эркак жинси жуда оз.

Бир йилда камида 3-4  тожик қизини хитойлик бизнесмен билан турмуш курганига гувоҳ бўласиз. Энг ачинарлиси шундаки, мусулмон қизларини ўз никоҳига олиб (агар никоҳ деб аташ жоиз бўлса) унинг наслини булғамоқда.

Минг афсуски, бу фасодга тўла дунёқарашдан келиб чиққан тушунча юқимли касаллик сингари кенг тарқалмоқда. Жирканч демократик куфр низоми ҳукмрон бўлар экан, вазият тубанланишиб боравериши табиий. Агар ҳолат шу йўсинга давом этса, бундан баттар бўлиши муқаррар.

Халқимизда “Ёмон одамнинг яхшилигида ҳам хатар бор”- деган ҳикматли сўз бор. Демак, бу ўзини “меҳрибон, ғамхўр” қилиб кўрсатаётган инсонлар, лавозимли шахслар, ширкат етакчилари бизни яна-да ўзига қарам, қул қилиш мақсадида ёрдам қўлини чўзмоқда.

Хеч қачон унутмайлик, фақат қалбида иймон бор инсонгина яхшиликни холис қила олади, чунки у эртага бу амали ўзига мингчандон бўлиб қайтишини,  Роббиси  яхшилигига қўшимча савобларни беришини умид қилиб, ишониб яшайди. Охратга ишонмаганлар эса, фақат тамаъ учун, обрў олиш учун, ёки бирор ғаразли ниятда ё фақат ўз фойдасини кўзлаб “яхшилик” қилади.

Хитойликлар, (бутпарастлар) бизга хеч қачон дўст бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аллоҳ Таоло уларни дўст тутишдан қайтармоқда. Агар  Яратувчи ҳукмини зое қилсак ва ҳақир санасак бошимизга бало келишлиги муқаррар. Номуси, қатъияти, ғурури, ҳамияти бор Мусулмон хеч бир бандага қул бўлишни ҳазм қила олмаслики лозим. Биз  фақат Аллоҳнинг қулимиз,  Ундан ўзга хожамиз йўқ, фақат Ундан ёрдам сўраймиз!

Эй Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қил, зурриётимизни покиза сақла, Шариатингни олий қил, бизларга икки олам зулматидан нажот бергин!  Амийн.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here