Яҳуд газетаси: Саудия шахзодаси Нетаняҳу билан яширин учрашув ўтказди

555
0

Яҳуд газетаси: Саудия шахзодаси Нетаняҳу билан яширин учрашув ўтказди

(Исроил)да чиқадиган “Маориф” газетаси Саудия Валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг душанба куни Аммонга ташрифи чоғида (Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняху билан яширин учраш ўтказганлигини маълум қилди. Газетага кўра, Иордания қиролининг қасрида уюштирилган бу учрашув АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг (Исроил)га ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

Газетанинг сиёсий таҳлилчиси Жеки Хоге бин Салмоннинг душанба куни Аммонга ташрифи чоғида Иордания қироли саройида Нетаняхуни кутаётгани ҳақида ёзди. Хабарларда айтилишича, Оқ уйнинг бош маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг координатори Жаред Кушнер Иордания, Саудия Арабистони ва Мисрга ташрифидан кейин АҚШнинг Яқин Шарқдаги элчиси Жейсон Гринблатт ҳамроҳлигида худди шу куни тушдан кейин Нетаняҳу билан учрашган.

Муҳаммад бин Салмон Трампнинг куёви Кушнер билан 20 июн куни учрашган эди. “Араб Невс” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Муҳаммад бин Салмон АҚШ маъмуриятининг Яқин Шарқдаги делегацияси билан Қўшма Штатлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги Фаластин-(Исроил) масаласида ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилганлар.

(Исроил)га содиқлигини исботлаган Ибн Салмон АҚШнинг “Аср битими” лойиҳасини амалга ошириш учун Оқ уйнинг назарига тушган шахс сифатида кўрилади. У АҚШнинг “Атлантик” журналига берган интервюсида Яқин Шарқда (Исроил)нинг мавжудлигига ва исроилликлар билан фаластинликлар ёнма-ён яшашларига ҳеч қандай диний эътироз йўқлигини ҳамда кўрфаз давлатлари билан Исроил ўртасида кўплаб манфаатлар борлигини очиқ айтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here