АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқмоқда

587
0

АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқмоқда

 Америка Қўшма Штатлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқишини маълум қилди. АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили Никки Хейли Кенгашни “фақат ўз манфаатларини кўзлайдиган ва инсон ҳуқуқларини мазах қилувчи иккиюзламачи ташкилот” деб атади. Бу ҳақда BBC Рус хизмати хабар қилди.

 Ўтган йили у Вашингтон мазкур ташкилот таркибидан чиқиш ҳақидаги масала кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.

 Қароргоҳи Женевада жойлашган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 2006 йилда ташкил топган бўлиб, унинг таркибига инсон ҳуқуқлари соҳасида шубҳали обрўга эга давлатлар киргани сабабли танқид қилиб келинади.

 “Хитой, Куба, Конго ва Венесуэла каби аъзолар билан Кенгаш инсон ҳуқуқлари бўйича ўз номига эга эмас”,- дея иқтибос келтирилади АҚШнинг БМТ ҳузуридаги миссияси Твиттер-саҳифасида.

 БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн мазкур баёнотдан хафа экани, бироқ ажабланмаганини маълум қилди.

 АҚШ қарори ноқонуний мигрант оилаларининг бўлиниши сиёсати бўйича Оқ у танқидлар остида қолган манзарада қабул қилинди. Зайд Раад ал-Ҳусайн мазкур сиёсатни ғазаблантирувчи деб атади.

 Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Human Rights Watch ташкилоти АҚШ қарорини муҳокама қилиб, президент Трамп сиёсатини бирёқлама деб атади.

 Никки Хейли давлат котиби Майк Помпео билан қўшма матбуот анжуманида АҚШ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини қўшиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here