Қирғизистон Ўзбекистонга нота юборди

493
0

Қирғизистон Ўзбекистонга нота юборди

 Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 7 апрел куни ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган воқеа муносабати билан Ўзбекистонга нота йўллади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

 “ТИВга Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси чақиртирилди, у ҳодиса ҳақида хабардор қилинди, унга рўй берган воқеа тафсилотлари тўғрисида маълумот бериш илтимоси бўлган нота топширилди”, – дейилади хабарда.

 Вазирликдан айтилишича, расмий Бишкек “ушбу масалани назоратда ушлаб турибди ва икки давлатнинг тегишли хизматлари билан алоқада”.

 Аввалроқ Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига ўқ узишгани ҳақида хабар қилган эди. Ушбу фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди, ҳодиса рўй берган жойда Қирғизистон Давлат чегара хизмати бошқармаси зобитлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат гуруҳ ишламоқда. Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов шанба куни тегишли идораларга “чегарадаги воқеани ўзбек томони билан биргаликда яхшилаб суриштирувдан ўтказиш” вазифасини топширди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here