Қўлга тегмаган станок савдоси ҳақидаги саволга жавоб

519
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Абу Эҳсон Манасра (Abu Ihsan Manasra)нинг қўлга тегмаган станок савдоси ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Қадрли шайхимиз, ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ақдлар билан боғлиқ ўзимнинг шахсий саволимга жавоб бериш билан икром кўрсатсангиз, дегандим.

Менинг 400 квадрат метрли ишхонам бор ва у ерда дурадгорлик станогим ҳам жойлашган. Бир киши келиб, станогимни сотишни сўраган эди, унга сотдим. Кейин у ишхонамни ижарага беришимни, у сотиб олган станок ҳам ўша ерда қолишини сўради, ундан шу ишхонада фойдаланадиган бўлди. Ўзаро шунга келишдик. Яъни, станок кўчирса бўладиган нарса. Шундай бўлишига қарамай, уни сотиб олган киши уни олиб кетмай, мендан ижарага олган ишхонада қолдирди. Маълумки, ишхона калити шу ижарага олган кишида бўлиб, у ишхона манфаатидан фойдаланишга ҳамда ва у ерга ҳеч қандай талафот-зарар етказмаган ҳолда эркин тасарруф қилиш ҳуқуқига эга.

Бизнинг ўртамизда бўлган ақд – станок олиб кетилмаса ҳам, шаръий шартлари топилган ақд ҳисобланадими??

Ёки станок – уни сотиб олган киши томонидан ижарага олинган ишхонада қолдирилиб, олиб кетилмагани учун ақдимиз ботил ақд бўладими???

Аллоҳ сизга барака ато этсин ва сизнинг қўлларингиз билан фатҳлар берсин.

Жавоб жуда зарур бўлгани боис, мумкин бўлса, тезроқ жавоб берсангиз. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савдо-сотиқда товарни қўлга олиб, уни олиб кетиш шарт қилинган. Аммо бу вазни тортиладиган, ўлчанадиган ва саноғи саналадиган нарсаларга нисбатандир. Масалан, мато ёки гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотлари ёхуд тарвуз, банан каби санаб сотиб олинадиган нарсалар каби. Бундай метрлаб сотиладиган мато ёки санаб сотиладиган тарвуз ёхуд тортиб олинадиган нарсалар… буларнинг барчасини савдо қилганда уларни жойидан кўчириш керак. Шунингдек, сотувчига нисбатан олганда, товар унинг мулкига айланиши ва сота олиши учун уни ушлаган ва дўконига жойлаган бўлиши керак. Шунинг учун сотувчи ўзининг мулки бўлмаган товарни, яъни дўконига жойланмаган товарни сотмоғи дуруст эмас. Росулуллоҳ ﷺ

«مَنْ ابْتَاعَ طَعَامًا فَلَا يَبِعْهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ»

«Ким таом харид қилса, то уни жойидан олиб кетмагунича сотмасин». (Имом Бухорий ривояти). Имом Муслим Ибн Умардан ривоят қилади:

«وَكُنَّا نَشْتَرِي الطَّعَامَ مِنْ الرُّكْبَانِ جِزَافًا فَنَهَانَا رَسُولُ اللَّهِ أَنْ نَبِيعَهُ حَتَّى نَنْقُلَهُ مِنْ مَكَانِهِ»

«Биз карвондан улгуржасига таом сотиб олган эдик, Росулуллоҳ уни то ўрнидан кўчириб олиб кетмагунимизча сотишдан қайтардилар». Имом Муслим Набий ﷺдан ривоят қиладики, ул зот бундай дедилар:

«مَنْ ابْتَاعَ طَعَامًا فَلَا يَبِعْهُ حَتَّى يَكْتَالَهُ»

«Ким таом харид қилса, то уни тортиб кўрмагунича сотмасин». Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺга, ё Росулуллоҳ, мен савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаман, улардан қайсиниси ҳалолу, қайсиниси ҳаром, деб сўрагандим

«فَإِذَا اشْتَرَيْتَ بَيْعًا فَلَا تَبِعْهُ حَتَّى تَقْبِضَهُ»

«Бирор нарса сотмоқчи бўлсангиз, то уни қўлга киритиб, олиб кетмагунингизча сотманг» дедилар. (Имом Аҳмад ривояти). Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ ﷺ товарлар сотиш учун сотиб олинганда тужжорлар уларни ўз карвонларига олиб кетмагунча сотишдан қайтардилар». (Абу Довуд ривояти). Имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида Ибн Умардан ушбуни ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«مَنْ اشْتَرَى طَعَامًا بِكَيْلٍ أَوْ وَزْنٍ فَلَا يَبِيعُهُ حَتَّى يَقْبِضَهُ»

«Ким вазнини ўлчаб ёки тортиб таом сотиб олган бўлса, то уни қўлига олмагунча сотмасин».

Ушбу ҳадислар матнида вазнини тортиш ва ўлчаш очиқ айтилган ҳамда умумий тарзда таом, деб келган. Таом албатта вазнини тортиш ва ўлчаш, саноғини санаш ҳолатида бўлади. Гоҳида эса, масалан, баъзи турдаги мевалар каби санаб сотилади… Шунга кўра, қўлга олиб, уни олиб кетиш шарти – вазни тортиладиган, ўлчанадиган ва саноғи саналадиган таомларга тааллуқли шартдир.

Аммо вазни тортиладиган, ўлчанадиган ва саноғи саналадиган нарсалардан бошқа нарсаларга эса, қўлга олиб, уни олиб кетиш шарт қилинмайди. Масалан, ҳовли-жой, ер, ҳайвон ва шунга ўхшаш нарсалар каби. Ҳовли-жой билан ерга бунинг шарт қилинмаганлиги, уларнинг кўчириб олиб кетиб бўлмайдиган нарса бўлгани учундир. Ҳайвонга шарт қилинмаганига келсак, бу ҳақда нусус бор: Имом Бухорий Ибн Умардан ривоят қилади: «Умарнинг минилмаган туяси бор эди. Набий ﷺ «Уни менга сотинг», дедилар. Умар «сотдим-олинг», деган эди, ул зот сотиб олдилар. Кейин «Бу сизга, эй Абдуллоҳ, уни нима қилсангиз, ўзингизга», дедилар. Бу ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ Умардан туяни сотиб олганлари ва уни қўлга киритмасдан туриб, Умарнинг ўғли Абдуллоҳга сотганлари айтилади.

Имом Муслим ҳам ўзининг «Саҳиҳ»ида Омирдан ривоят қилади: Менга Жобир ибн Абдуллоҳ ҳадис ривоят қилиб ушбуни айтганди: «у ўзининг туясида кетаётганди, туяси чарчаб-тўхтаб қолибди. Уни ташлаб кетмоқчи бўлиб турган экан. Жобир айтади: шунда Набий ﷺ етиб келиб, мени дуо қилдилар ва туямни бир ургандилар, юриб кетди. Илгари юрганидан ҳам бошқача шахд билан юриб кетди. Ул зот «Уни менга бир увқияга¹ сотинг», дегандилар – йўқ, дедим. Яна «Уни менга сотинг», дедилар, кейин уни бир увқияга сотдим. Аммо боласини аҳлимга олиб қолдим. Етиб келганимдан сўнг ул зотга туяни олиб боргандим, уни пулини тўладилар. Мен қайтиб кетганимдан сўнг эса, мени изимга қайтардилар ва «Мени туянгизни олиш учун яна савдолашади, деб ўйлаяпсизми. Туя ҳам, дирҳамлар ҳам сизга, олинг», дедилар». Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ Жобирнинг туясини сотиб олдилар ва уни ўзи билан олиб кетмадилар, Жобир туяни миниб, уйига етиб олди, сўнг Росулуллоҳ уни ўзига совға қилдилар.

Шунга кўра, ҳайвонлар ҳамда одатда вазни тортилиб, ўлчаниб ва саноғи саналиб сотилмайдиган нарсалар савдосида қўлга олиб, уни олиб кетиш шарт қилинмайди.

Мен мен рожиҳ санаган нарса шуки, сиз сўраган дурадгорлик станоги савдоси ҳам ҳайвон савдоси каби бўлади ва қўлга олиб, уни олиб кетиш яъни ўрнидан кўчириб олиб кетиш шарт қилинмаган ҳолда савдо қилинади.

Бошқача ибора билан айтганда, станокни харидор уйига олиб кетганми ёки у турган ерни ижарага олиб, ўша ерда қолдирганми, фарқсиз, станок савдоси тўғри бўлган.

Демак, сизлар қилган савдо тўғри бўлган. Аллоҳ сизга ҳам, сотиб олган кишига ҳам станок савдоингизда барака ато этсин.

Мен рожиҳ санаганим шу, валлоҳу аълам ва аҳкам.

(¹ Увқия: 37.44 граммга тенг оғирлик ўлчови)

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

22 жумодул-аввал 1439ҳ

8 феврал 2018м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here