Ўзбекистон ва Қирғизистон ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни бошлади

610
0

Ўзбекистон ва Қирғизистон ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни бошлади

Тошкентда 2 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари Ички ишлар вазирликлари орасида Идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 Йиғилишда Ички ишлар вазирликлари орасида умумжиноий ҳаракатларга қарши курашиш ва қидирув фаолиятида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

 Бундан ташқари, ҳар икки томон терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграция бўйича маълумот алмашинуви борасидаги фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати ва келгусидаги истиқболи, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўллари муҳокама этилди.

 Шунингдек, иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва белгиланган соҳаларда тажриба алмашиш масалалари борасида фикрлашдилар.

 Тадбир якунига кўра, 2018-2019 йил учун Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги ва Қирғизистон республикаси ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол, шунингдек, йиғилиш Баённомаси имзоланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here