Эрдоған: Башар Асад қотилдир

504
0

Эрдоған: Башар Асад қотилдир

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған мамлакат жанубида жойлашган Газиантеп вилоятида “Адолат ва тараққиёт партияси” тарафдорлари ҳузурида сўзлаган маърузасида Сурия масаласига тўхталиб ўтди. У ўз нутқи давомида суриялик ҳамкасби Башар Асадга оғир сўзлар билан ҳужум қилар экан, уни қотил, деб сифатади.

“Одатий ва кимёвий қуроллар билан қатл этилган деярли икки миллион фуқароларнинг ўлими учун Сурия президенти жавобгардир”, деди президент Эрдоған.

Дунёнинг Асад режими тарафида туриши ва уни ҳимоя қилишига ўз ҳайратини изҳор қилган Туркия президенти, Турк ҳукумати ҳаргиз адолатсизлик тарафида турмаслигини ва асло золимларнинг ёнини олмаслигини, балки мазлумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларга ёрдам беришини алоҳида таъкидлади.

Туркистон:

Ҳа, албатта Башар Асад ўз халқини қатл этган қотил ва шафқатсиз террористдир. Бунга шубҳа йўқ. Лекин, айни пайтда, Сурия халқини тинимсиз қатл этаётган Владимир Путин ким?! У ҳам қотил, террорчи эмасми?! Путиннинг Асаддан фарқи нимада?! Бегуноҳ инсонларни Асад каби ердан эмас, ҳаводан қирғин қилишими?! Ахир рус учоқлари бир куннинг ўзида юзлаган ёш болалар ва аёллардан иборат тинч аҳолини қатл этмоқда-ку. Буни ким инкор эта олади?! Путиннинг ваҳшийликларига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди.

Бироқ Эрдоған уни дўстим деб атамоқда. У билан гоҳида учрашиб, гоҳида телефон орқали музокаралар ўтказмоқда. Агар Эрдоған Асадга қаратилган сўзларида самимий бўлса, уч йилдан буён Суриядаги мусулмонларни қирғин қилиб келаётган Путинни дўстим деб, у билан ош-қатиқ бўлмас эди. Шундай экан, Эрдоганнинг бу ҳаракатларини очиқ мунофиқликдан бошқа нима деб изоҳлаш мумкин?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here