Нетаняху: Миср билан тузилган газ битими бизга миллиардлаб фойда келтиради

489
0

Нетаняху: Миср билан тузилган газ битими бизга миллиардлаб фойда келтиради

(Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняҳу Миср ширкати билан тузилган газ келишувидан мамнун эканлигини билдирди. Нетаняҳуга кўра, бу келишув Исроилнинг бюджетига миллиардлаб доллар фойда келтиради. Бу ҳақида “Едиот Аҳаронот” электрон сайти хабар тарқатди.

“Исроил газини Мисрга экспорт қилиш бўйича бугун имзоланган тарихий битим ҳақида хуш хабар бермоқчиман. Бу келишув таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш ҳамда Исроил фуқароларининг манфаатини рўёбга чиқариш учун давлат хазинасига миллиардлаб фойда келтиради”, деди Нетаняҳу.

“Кўп одамлар газ йўлига ишонмади. Биз эса, бу бизнинг хавфсизлигимиз ва иқтисодиётимизни ҳамда минтақавий алоқаларимизни мустаҳкамлайди, энг муҳими Исроил фуқароларини кучайтиради, деб билган ҳолда шу йўлда ҳаракат олиб бордик”, дея қўшимча қилди (Исроил) бош вазири.

Реутерс ахборот агентлигининг хабарига кўра, яҳуд вужудининг табиий газ соҳаси бўйича Тамар ва Лотиан ширкатлари Мисрнинг Дуелфенос компанияга 15 миллиард долларлик табиий газ экспорти учун 10 йиллик шартномага имзо чеккан.

Шунингдек хабарда айтилишича, Мисрга газ ўтказиш учун бир неча вариантлар амалга оширилади. Яқин Шарқ газ қувури линияси шулар жумласидан. Муҳокама остидаги бошқа вариантлар орасида 64 миллиард куб метр миқдоридаги газни Исроил-Иордания қувурлар орқали экспорт қилиш ҳам режаси бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here