Британия газетаси БМТ расмийларининг жинсий тажовузини фош қилди

507
0

Британия газетаси БМТ расмийларининг жинсий тажовузини фош қилди

Британиянинг “The Sun” газетаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асл башарасини бироз очадиган хабар тарқатди. Газетанинг маълум қилишича, БМТ ходимлари ўтган ўн йил мобайнида 60 мингга яқин жинсий тажовуз жиноятига қўл урган. Жабрланганлар орасида ёш болалар ҳам талайгина. Бу ҳақида газета БМТга қарашли инсонпарварлик ёрдамларни мувофиқлаштириш марказининг собиқ директори Эндрю МакЛеоднинг сўзга таяниб хабар тарқатди.

“Бу ваҳшийлар заифа аёллар ва болаларга тажовуз қилиш учун инсонпарварлик ёрдам ташкилотлари томонидан ўзларига тақдим қилинган хизмат вазифаларидан фойдаланганлар”, дейди МакЛеод.

 “Бу ерда бутун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамларИни тарқатувчи ўн минглаган ишчилар борки, уларнинг ёш болаларга нисбатан жинсий мойиллиги мавжуд. ЮНИСЭФ маркаси бор кийим кийиб олсангиз бас, бу ҳолда ҳеч ким сиздан нима қилаётганингиз ҳақида сўрамайди. Нимани хоҳласангиз қилишингиз мумкин. Сизнинг ишларингизни муҳосаба қилишнинг имкони бўлмайди”, дея қўшимча қилади газетага интервью берган БМТнинг собиқ масъули.

МакЛеоднинг ҳисоб-китобига кўра, болаларга жинсий тажовуз қилган БМТ ва унга тобе муассасалардаги ходимларнинг сони 3300 кишини ташкил қилади. У бутун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдам ишлари соҳасида ёйилган бу ишни вабо эпидемиясига қиёслади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here