АҚШнинг 2018 йилги ҳарбий харажатлари 19,5 фоизга оширилди

477
0

АҚШнинг 2018 йилги ҳарбий харажатлари 19,5 фоизга оширилди

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШнинг 2018 йилги ҳарбий харажатлари 700 миллиард долларга чиқарилиши ҳақида фармон берди. 2017 йилда АҚШнинг ҳарбий харажатлари 587 миллиард долларни ташкил қилган эди. Трампнинг янги хавфсизлик стратегияси сабабли бу харажат 19,5 фоизга оширилди.

Доналд Трамп ўзидан олдинги президентдан фарқли равишда, ядровий бўлмаган ҳужумларга қарши АҚШ кенг миқёсда ядровий қуроллардан фойдаланиши мумкинлигига ишора қилди. Америка Қўшма Штатларининг янги хавфсизлик стратегиясини эълон қилган Трамп “куч билан тинчликка эришиш” шиори остида 2018 йилда 700 миллиард долларлик рекорд даражада ҳарбий сарф харажат ажратишга буйруқ берганлигини билдирди.

“Низолашувга олиб борадиган энг қулай йўл зайифлик деб биламиз. Шунинг учун биз рақибсиз куч бу – энг ишончли мудофаа, деб ишонамиз”, “Ядровий куч барча низоларни бартараф қила олмаслиги мумкин. Лекин ядровий ҳужумларни ҳам ва ядровий бўлмаган стратегик ҳужумларни ҳам, шунингдек кенг кўламли ҳужумларни ҳам олдини олиш учун ядровий куч шартдир”, дейилади Трампнинг янги хавфсизлик стратегия ҳужжатида.

АҚШ президентининг ядровий бўлмаган стратегик ҳужумларга қарши мудофаа мақсадида ядровий қуроллардан фойдаланиш мумкинлигини билдириши янги таҳдид сифатида кўрилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат келгусида Американинг ядровий қуроллар масаласидаги позициясини тартибга солувчи айрим ўзгаришлардан дарак беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here