Путин МДҲ учун хавф ҳақида маълум қилди

600
0
Processed with VSCO with ke1 preset

Путин МДҲ учун хавф ҳақида маълум қилди

 Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, МДҲ учун таҳдид Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги террорчилардан келмоқда, улар бу минтақалардан экспансия учун майдон сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар берди.

 Путиннинг сўзлари Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников томонидан МДҲга аъзо мамлакатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари  Кенгаши йиғилишида ўқиб эшиттирилди.

 “Шуниси аниқки, жаҳонда рўй бераётган вазият глобал чақириқлар ва таҳдидларга янги, янада самарали йўллар билан жавоб қайтаришни талаб қилмоқда. МДҲ давлатлари учун асосий хавф Марказий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африкада ҳаракатланаётган террорчилик ташкилотларидан келмоқда. Террорчилар бу минтақалардан экспансия учун майдон сифатида фойдаланишга уринишмоқда, бу ерда янги жангариларни ёллашмоқда ва уларни ўқитишмоқда, бошқа давлатлардаги вазиятни беқарорлаштириш учун йўналтиришмоқда”, – дея таъкидлаб ўтди Путин.

 Шунингдек мурожаат матнида таъкидланишича, махсус хизматларнинг анъанавий учрашувлари “терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий жиноятчилик билан курашдаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кўмак беради”.

Туркистон: 

2018 йил март ойида Россияда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади. Путин сайлов олдидан,  Россияни бугунги аҳволга cолиб қўйган сабабларни тушунтириб бериши керак бўлади. Сурияга ўюштирилган ҳарбий босқинчилик ҳаракатлари ва сарф харажатларидан кўзланган мақсад ва сабаблар ҳақида бирор нарса ўйлаб топиши керак! Яъни Путин ўзини ва мавжуд режим вакилларини ҳокимиятда сақлаб қолиш учунгина аралашган Сурия урушида “Россия учун қандайдир мақсад ва манфаатлар бор эди ва мен бу манфаатларни рўёбга чиқардим” демоқчи бўляпти.

Аслида, Путин Россия манфаатига жуда катта зарар етказди. Мамлакат иқтисодини издан чиқарди, хусусийлаштириш сиёсатини амалга ошириб, мамлакат даромадини “олигархлар” номини олган бир гуруҳ жиноятчилар қўлига ўтказиб берди. Натижада Россиянинг оғир ва енгил саноатлари инқирозга юз тутди. Оқибатда Россия фуқороларининг яшаш даражалари янада оғирлаша бошлади. Ваҳоланки халқаро сиёсатда Россиянинг оламий мафкуравий манфаатлари деярли қолган эмас! У оламий “исломий терроризм” хавфини даф қилиш баҳонасида Шомда, Марказий Осиёда ёки дунёнинг бошқа бир минтақасида бирор манфаатни қўлига киритадиган ҳолатда эмас! Путин режими ўзининг худбинлиги касофатидан юзага келаётган бу вазиятни яшириш ёки бошқа бир омилга тўнкаб юбориш мақсадида АҚШ билан тил бириктириб, Сурияга ҳарбий босқинчилик юришини амалга оширди.

АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбати чоғида, Трамп Путинга Сурияда кўрсатган жонбозлиги учун миннатдорчилик бирдириб, Яқин Шарқ, Осиё ва Марказий Осиё минтақаларидаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Шунингдек,  ўша хавфли минтақаларда яна ҳамкорликда иш олиб боришларидан умид қилаётганини айтиб ўтди.

Демак, Путин кейинги президентлик муддатига қолиш мақсадида, янги минтақаларга уруш уруғини сепиш амалиётларида АҚШ билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Россия Тожикистонга қурол сота бошлади. АҚШ эса, Авғонистонда “ИШИД” ҳарбий ташкилотини янгидан шакллантириб боряпти. Россия тубанликка қулашда давом этаверади. Демак Путин учун Россияни доимо хавф хатарлар билан қўрқитиб боришдан ўзга йўл қолмади.

Хулоса қилиш мумкинки, АҚШ Россияни ўзига ҳамкор қилиб олиб, Марказий Осиёда хавфли вазият пайдо қилмоқчи. Мақсади шу минтақаларда ҳарбий базалар пайдо қилиб, Хитойга таҳдид сола оладиган ҳолат пайдо қилиб олиш. Путиннинг мақсади эса, АҚШга шу мақсади йўлида ёрдам бериб юбориш билан ўзининг жиноий режимини сақлаб қолиш учун АҚШ кўмагини қўлга киритиш ёки ҳеч бўлмаганда ўз режимини қулатиб юбориш учун ҳаракат қилмасликка АҚШни кўндиришдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here