ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди

678
0

ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) давлатлари пойтахти шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан олишини эълон қилишиб, жаҳон ҳамжамиятини Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг оккупация қилинган пойтахти, деб тан олишга чақирди.

 Бу ҳақда ИҲТнинг Истанбулда бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммити якунларига кўра қабул қилинган Истанбул декларациясида ёзилган.

 ИҲТ мамлакатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус бўйича чиқарган қарорини энг қатъий тарзда қоралайди, дейилади декларация матнида. Истанбул декларацияси қуйидаги моддаларни ўз ичига олади:

  1. ИҲТ мамлакатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус бўйича чиқарган қарорини энг қатъий тарзда қоралайди
  2. Қуддуснинг (Исроил) томонидан аннексия қилиниши ва бу аннексия доирасида босилган қадамлар тан олинмаганидек, бу қарор ҳам ИҲТ учун ҳам ҳуқуқий, ҳам тарихий, ҳам ахлоқий томондан ноқонунийлигича қолади. БМТ, Европа иттифоқи ва жаҳон ҳамжамиятини БМТнинг барча, жумладан, Қуддус статуси ҳақидаги қарорларига риоя қилишга чақирамиз.
  3. ИҲТ пойтахти Қуддус бўлган 1967 йил чегараларидаги мустақил ва суверен Фаластин давлатини тан олиш мажбуриятидан қайтмайди ва буни минтақадаги тинчлик ва барқарорликнинг асосий шарти, деб ҳисоблайди.
  4. ИҲТ давлатлари Фаластин ва Қуддус учун барча халқаро платформалар, жумладан, БМТда кураш олиб боришда ҳамкорлик қилади ва ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
  5. ИҲТ давлатлари Фаластин давлати ва унинг тузилмаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш учун ўз кучларини жамлайди.
  6. Барча давлатларни 1988 йилда эълон қилинган, фаластин халқи иродасини акс эттирувчи Фаластин давлатини тан олишга чорлаймиз, бу бўлаётган воқеалар фонида минтақада барқарорликка эришиш учун заруриятга айланди. Пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан оламиз ва жаҳон ҳамжамиятини Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг оккупация қилинган пойтахти, дея тан олишга чақирамиз.
  7. Яратилган шарт-шароитларда фаластинликлар ўртасида сулҳ яқин орада ўзаро ҳурмат, ишонч ва ўзини фидо қилиш асосида тузилиши керак. ИҲТ давлатлари бу жараёнга кўмак беришда давом этишади.
  8. Трамп маъмуриятини халқаро ҳуқуққа тўғри келмайдиган, минтақада тартибсизлик келтириб чиқарувчи қарорни қайта кўриб чиқишга, хато қадамдан воз кечишга чақирамиз.
  9. Ислом ҳамкорлиги ташкилоти фаластинлик барча биродарларни, жумладан, Фаластин давлати раҳбари Маҳсуд Аббосни пойтахти шарқий Қуддусда бўлган суверен ва мустақил Фаластин давлати учун курашда қўллаб-қувватлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here