Тожикистонда ҳарбий ўқув машғулотларидаги отишма вақтида аҳоли уйлари зарар кўрди

621
0
????????????????????????????????????

Тожикистонда ҳарбий ўқув машғулотларидаги отишма вақтида аҳоли уйлари зарар кўрди

 Шаҳритуз туманидаги полигонда отишма вақтида учта уй зарар кўрди. Ўқлар нишонни четлаб ўтди ва тинч аҳоли вакилларнинг уйига келиб тушди. Ҳодиса 11 ноябр куни, “Ҳарбмайдон” полигонида КХШТнинг “Жанговар бирадорлик-2017” тезкор-стратегик қўшма машқлари бошланган куннинг эртасига юз берди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида туман аҳолисидан ҳеч ким зиён кўрмаган. Бу ҳақида “CA-NEWS” хабар берди.

 Иттифоқ қишлоғида яшовчи Саида Қурбонованинг айтишича, ўқлардан бири унинг беш нафар фарзанди телевизор кўриб ўтирадиган хонага келиб тушган.

 “Бахтимизга, ўша куни қишлоғимизда электр йўқ эди ва шу сабабли ҳам болалар мен билан ошхонада эди. Отилган ўқ туфайли уйимизнинг девори, болохонаси ва томида тешик қолди”, -дейди Саида Қурбанова.

 Унинг эри Муҳиддин Қурбоновнинг айтишича, етиб келган аскарлар уйнинг ертўласидан яна битта ўқ топишган.

 Холматов номли қишлоқ кенгаши раиси Абдураҳим Ўриновнинг айтишича, ҳукумат Қурбоновлар оиласига етказилган зарарни қоплайди. Унинг сўзларига қараганда, махсус комиссия уйга етказилган зарар 2 минг сомони дея белгилади.

 Фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофааси Шаҳритуз туман штабнинг маълум қилишича, отишмадан туман марказидаги иккита уй зарар кўрган.

 Штаб раҳбари Саид Бороновнинг сўзларига қараганда, Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинидаги “Ҳарбмайдон”  полигонида КХШТнинг қўшма машқлари вақтида отилган ўқлар аҳолининг уйларига бориб тушган. Унинг айтишича, ҳарбийлар аҳолига уйлар танк қуролларидан отилган снарядлардан зарар кўрганини маълум қилди.

 Сўнгги ўн йилликда Тожикистонда ҳарбий машқлар вақтидаги дайди ўқлардан 11 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here