Россия Тожикистонга 40 та ҳарбий самолёт ва вертолётини жўнатди

663
0

Россия Тожикистонга 40 та ҳарбий самолёт ва вертолётини жўнатди

 Россия мамлакат марказий ҳарбий округининг тахминан 40 та самолёти ва вертолётини Тожикистонга, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тезкор жавоб қайтариш коллектив кучларининг террорчиликка қарши машқларига йўллади. Бу ҳақда РФ марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин хабар берди.

 “Марказий ҳарбий округнинг тахминан 40 та самолёт ва вертолёти Россиядан Тожикистондаги учта тезкор аэродромга йўлланди, улар террорчиликка қарши қўшма машқларда иштирок этади. Шунингдек, машғулотларда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор жавоб қайтариш коллектив кучлари ҳам қатнашади”, – деди Ярослав Рошчупкин.

 Рошчупкиннинг сўзларига кўра, олтита Су-24М бомбардимончиси Жанубий Уралдаги Шагол аэродромидан ҳавога кўтарилган бўлса, 6 та Су-25СМ ҳужумчи самолёти Россиянинг Қирғизистондаги Қант авиабазасидан учган. Ми-8АМТШ “Терминатор” ҳамда Ми-24 вертолётлари Душанбега Новосибирскдаги Толмачёво авиабазасидан олиб келинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here