Индонезияда Ҳизб-ут-Таҳрирнинг таъқиқланиши улкан норозиликка сабаб бўлди

776
0

Индонезияда Ҳизб-ут-Таҳрирнинг таъқиқланиши улкан норозиликка сабаб бўлди

Индонезия парламенти бугун Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини мамлакатда таъқиқлаш ҳақидаги қонунни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди. Парламентдаги ўнта партиядан учтаси қарши овоз берди. Аммо қолган етти партия вакиллари тарафидан берилган 314 овоз билан қарор қабул қилинди.

Мазкур қонун муҳокама қилинаётган пайтда парламент биноси олдида ўн минглаган мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг таъқиқланишига қарши норозилик намойиши ўтказишди. Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия томонидан бошқариб турилган норозилик намойишида халқларнинг аксарияти олимлар, зиёлилар, сиёсатчилар, бизнесменлар, шифокорлар, собиқ ҳарбийлар, университет профессорларидан иборатлиги эътиборни тортди. Бу қонун парламентда қабул қилинадиган бўлса, уламолар бунга норозилик сифатида мамлакат бўйлаб намойиш ўтказиши айтилмоқда.

Парламентда бу қонуннинг қабул қилиниши Ҳизб аъзоларига 5 йилдан тортиб, умрбод қамоқ жазоси берилишини англатади. Бундай дастур ёки қонун Индонезия Голландиянинг мустамлакаси бўлган даврида ҳам қабул қиинган эмас.

Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезиянинг расмий нотиғи Муҳаммад Исмоил Юсанто Ҳизб ут-Таҳрирнинг таъқиқланиши мавзусига доир матбуот баёноти берди. Парламентнинг қонунбузарликка қўл ураётганига эътиборни жалб қилган матбуот баёнотида хусусан шундай дейилади:

“Индонезия ҳукумати адолатли суд ўтказмаган ҳолда истибдодий қарор билан Ҳизб ут-Таҳрирни таъқиқлаш йўлига ўтди. Бу ҳукумат Пайғамбар тариқати бўйича ҳаракат олиб бораётган, жабр ва зўравонликдан узоқ бўлган фикрий ҳаракатнинг овозини ноқонуний йўллар орқали ўчирмоқчи бўляпти. Ҳолбуки, мустамлакачи давлатлар ва улар ўйлаб топган ғойриисломий тузумлар, яъни капитализм ва коммунизм асосий таҳдид бўлиб турган бир пайтда Ислом тузуми ва унинг тарафдорлари таҳдид дея эълон қилинмоқда. Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки каби тармоқлар мамлакатда қонуний равишда иш юритар экан, Ислом даъвосини кўтариб чиқаётганларга таъқиқ қўйилиши Индонезия парламентининг қандай қарор қабул қилганлигини кўрсатиб турибди. Шуни унутмаслик лозимки, Индонезия парламенти томонидан қабул қилинган бу қарорлар Ислом даъвосига асло тўсиқ бўла олмайди ва бу адолатсиз қарорни қабул қилган кишилар Аллоҳнинг олдида жавоб беришади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here