Аракан учун тўпланган ёрдамлар тантанали равишда қотил Бирма ҳукуматига топширилди!

988
1

Аракан учун тўпланган ёрдамлар тантанали равишда қотил Бирма ҳукуматига топширилди!

 Бирма ҳукумати БМТ ва бошқа халқаро ёрдам ташкилотларига Аракан шимолидаги ҳудудларда фаолият юритишга рухсат бермаётгани айтилаётган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Бирма раҳбари Сан Су Чин билан охирги учрашувидан кейин Бирмага биринчи ташқи ёрдам ташкилоти сифатида “Туркия халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги” учун минтақага киришга рухсат берилди. Бироқ Мусулмонлардан йиғилган инсоний ёрдамлар ушбу қатлиомларни амалга ошираётган Бирма ҳукуматига топширилди. Бирма ҳукумати бу ёрдамларни ўз қўллари билан қатл қилаётган мусулмонларга қандай қилиб етказиши номаълумлигича қолмоқда.

Туркия бош вазирининг ўринбосари Ҳакан Чавушўғлининг қайд этишича, бу ёрдамлар Араканлик мусулмонларни қатл қилган Бирма армиясига мансуб ҳарбий вертолётлар орқали керакли нуқтага етказиб берилади. Бу ёрдамлар 100 минг оилага етказилиши мулжалланган эди.

Бундан аввал Ғазо учун тўпланган ёрдамларни мазлумларга етказишда ҳам худди шундай ҳолат юз берган эди. Туркия халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ва Қизил Ярим Ой ташкилоти Ғазога юборилган ёрдамларни бир неча бор Исроилнинг Ашдод портига топширган эди.

Туркистон:

Бутун дунё Мусулмонлари қатори Туркиядаги мусулмонлар ва кўплаб ноҳукумат ташкилотлар ҳам Бирма ҳукумати томонидан қирғинга учраган араканлик Мусулмонларга нисбатан эътиборсиз қолмади, улар қатлиомга қарши оёққа турдилар ва Араканлик биродарлари учун қўлларидан келган ёрдамини аямадилар. Мазлум Мусулмонлар учун қўлидан келган ёрдамини аямаган барча Мусулмонлардан Аллоҳ Таоло рози бўлсин. Улар учун дуо қилган Мусулмонларнинг дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

Туркия ҳукумати ҳам араканлик Мусулмонларга ёрдам тўплаш ва уларни мазлумларга етказиш учун бир қанча савобли ишларни амалга оширди. Бироқ шуни унутмаслик керакки, давлат – бу сиёсий вужуддир, хайрия ташкилоти эмас. Унинг фаолияти хайрия ташкилотларининг фаолиятидан тубдан фарқ қилади. Тўғри, мухтож мусулмонларга моддий ёрдам етказиш зарур. Туркия бу борада бир қанча яхши ишларга қўл урди. Аммо шу билан чекланиб қолиш у ердаги зулмларни бартараф қилмайди. Масалан минглаган тонна озиқ овқат юборилганлиги билан, Араканда ҳали ҳам қирғинлар ва қувғинлар тўхтагани йўқ.

Дунёнинг қаерида бўлмасин, мусулмонлар зулмга учраб, қирғин қилиниши биланоқ, дарҳол ёрдам кампанияси бошланади. Бу жуда яхши иш, аммо давлат сиёсий вужуд сифатида сиёсий ҳаракатларга ҳам қўл урмоғи лозим. Шунга кўра, агар Туркия ҳукумати ҳақиқатдан ҳам Аракандаги зулмга чек қўймоқчи бўлса, бунинг учун ултиматум қўйиш, босим ўтказиш ва атрофдаги Индонезия ва Малайзия каби бошқа давлатлардан ҳам шундай қилишларини талаб қилиш сиёсатини қўллаши лозим. Унинг орқасида уни қўллаб қувватлаб турадиган Уммат бор. Ислом Умматида ўз биродари учун қайғуриш ҳисси мавжуд. Реал ҳаётда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Демак бу қадамни ташлаш учун Туркия ҳукуматининг олдида бирор тўсиқ йўқ. Ҳатто у армия юбориш имкониятига ҳам эга. Агар ҳукумат бу ишни пайсалга солса, ҳар бир уммат вакилига ҳукуматни муҳосаба қилиши ва ундан бу ишларни қатъиян талаб қилиши вожиб. “Ҳозирда бу ишлар халқаро сиёсатга тўғри келмайди”, деган гап-сўзлар айтилиши ҳам мумкин, аммо мусулмон раҳбар куфр давлатлари тарафидан белгиланган халқаро сиёсатга эмас, Ягона Аллоҳнинг буйруқларига биноан иш тутмоғи лозим.

1 COMMENT

  1. Аллох бу шармандачиликлардан қачон қўтқарасан !!!?? Бу иш мусулмонларни устидан кулишку а ??? Нохотки мусулмонларни ичида ғурири бор битта эркак приздент бўлмаса,Бу нажаслар эмас мазлумлар,Мазлумлар мусулмонлардур.Ёрдамни мусулмонларни қўлига бер дейдиғон !!! ???

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here