Ҳизб ут-Таҳрир томонидан 1438 йилнинг муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

453
0

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан 1438 йилнинг муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд…

Эй барча жойдаги мусулмонлар…

Биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзолари Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – у кишини Аллоҳ Таоло Ўз ҳифз-ҳимоясида асрасин – муборак қурбон ҳайити муносабати билан бутун Исломий Умматга йўллаган табригини етказаётганимиздан мамнунмиз. Шунингдек, у кишининг табригини эркагу аёллардан иборат барча Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига етказаётганимиздан ҳам мамнунмиз. Зеро, Ҳизб аъзолари зўравонлик даври режимлари билан бўлган олишувларини ҳамда Аллоҳнинг калимасини Муҳаммад A башорат берган Халифалик давлатини тиклаш орқали олий қилиш учун олиб бораётган курашларини туну кун давом эттирмоқдалар.

Ушбу ҳайит Уммат жароҳатлари кўпайган бир пайтда кириб келмоқда. Бироқ биз бошдан кечираётган бундай қийинчиликлар ўз ўрнида мустамлакачилик ҳукмронлигидан озод бўлишга ҳаракат қилишдаги Умматнинг уйғонишидан бир нишонадир. Дарҳақиқат, кофир Ғарб 1924 йили Халифалик давлатини қулатганидан бошлаб, мустамлакачилар Умматнинг устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатиб келишди. Бироқ, Уммат бошдан кечираётган бу қийинчиликлар золим-зўравон мустамлакачиликнинг даври тугашига бўлган умидни оширмоқда.

Қуддуси шарифдаги диндошларимиз жасорати уларнинг яҳудийларни мағлуб қилишга ва такаббурлигини синдиришга қодир эканликларини кўрсатди. Шунингдек, бу жасорат мустамлакачи Ғарб етакчиларини рози қилиш учун рақобатлашиб, Умматга қарши фитна уюштириш ва макр қилиш билан машғул бўлган мусулмонлар ҳукмдорларига бўлган ишончнинг қолган-қутганини ҳам чиппакка чиқарди. Мана, Туркия ҳокими Қатарга қўшин юборди. Бироқ, Муборак Ақсо масжидидаги яҳудийлар агрессиясини кўрмади ва эшитмади. Аммо икки ҳарам ходими дея аталмиш Саудия қиролига келсак, у Росулуллоҳ A тунда сафар қилган муқаддас жой, икки қибланинг биринчиси олдидаги шаръий вазифасидан бўйин товлаб, бунинг ўрнига Ямандаги мусулмонлар қонини ичишни афзал кўрди. Иордания ҳокими эса бутунлай ҳаёсини йўқотиб, Аммоннинг қоқ марказида жиноят содир этган қотил яҳудийни – қайтиб кетиши учун – тек ташлаб қўйди. Уни Натаньяху қаҳрамонлардек кутиб олди. 1969 йили яҳудийлар муборак Ақсо масжидига ўт қўйиши ортидан ташкил қилинган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларига келсак, улар Истанбулда номига конференция ўтказиб қўйиш орқали айбларини яширишга уринишди. Бу эса, ўлганни устига тепган бўлиб, ҳукмдорларнинг олдинги шармандаликларига қўшимча шармандалик бўлди.

Ҳа, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони ва Росули Aни қалбдан яхши кўрган Қуддусдаги диндошларимиз яҳудийларни муборак Ақсо масжидидаги сўнгги чораларидан хорларча чекинишга мажбур қилдилар.

Шомдаги диндошларимиз ўз сафларини мунофиқлардан тозалашлари лозим. Чунки бу мунофиқлар «биз қўзғолон вакилларимиз» дея даъво қила туриб, Американи рози қилишга, шунингдек қўллаб-қувватловчи давлатлар кўрсатмаларига амал қилиб, ҳатто Башарнинг соясида бўлса ҳам мансаб курсисига эришишга интилмоқдалар.

Шомдаги диндошларимиз гуруҳлар ўртасида кечаётган жангларни тўхтатишлари лозим. Чунки, Шом тоғути қўзғолонни барбод қилиш орқали ўз жиноятини мукаммаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун Америка унга Эрон ҳукмдорларини, унинг малайларини, Россияни, Иордания ва Туркия ҳукмдорларини бўйсундириб қўйди. Мана шундай бир пайтда бу гуруҳлар ўлжа устида ва нуфузи остидаги ерларни кенгайтириш устида ўзаро курашишмоқда.

Умматга шундай оғир кунлар келган бўлсада биз барчамиз Аллоҳнинг ваъдасига ишонамиз. Аллоҳ Таоло барча динлар устидан ўз динини ғолиб қилишни ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланиши орқали ўз элчиси Росулуллоҳ Aнинг башоратларини рўёбга чиқаришни ваъда қилган. Шояд, бу кунга оз қолган бўлса. Аллоҳ Таоло бу тўғрида шундай дейди:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمْ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ

 «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]

Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Гарчи, миш-миш тарқатувчилар ҳар қанча ваҳима қилса ҳам, алдамчи шиорлар остида Умматнинг кофир Ғарбга қул бўлишини оқлаётган мунофиқлар ҳар қанча мунофиқлик қилишса ҳам Аллоҳ ҳаргиз ваъдасига хилоф қилмайди. Пайғамбаримиз A сийратларидан бизга маълумки, Мадина мунофиқларининг баъзилари «Муҳаммад бизга Кисро ва Қайсар хазиналарини ваъда қилган эди, биз бугун ҳожатга ҳам тинч бора олмайдиган бўлиб қолдик», деб айтишган эди.

 وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا

«Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар» [Аҳзоб 12]

Шундан сўнг, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўз Росулига берган ваъдаси рўёбга чиқиб, гарчи мунофиқлар хоҳламасаларда, У Зот Ўз бандасига нусрат берди.

Бугун, Аллоҳнинг ғалабаси келгунига қадар содиқ мўминлар фақат Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашлари, фақат унгагина сидқидилдан қуллик қилишлари, Росулуллоҳ A ўргатганидек Аллоҳнинг динига ёрдам беришга азм-қарор қилишлари ҳамда Аллоҳнинг фармони (нусрати келгунча) озорларга сабр қилиб сабот билан туришлари лозим.

Шунингдек, мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан йўлланган табрикни сизларга ва бутун Исломий Умматга етказар эканман, Мавло Азза ва Жаллага тазарру қилиб, шуни сўрайманки, келгуси ҳайитни Исломий Уммат Уқоб байроғи сояси остидаги ҳаётда бирлашган, ғолиб бўлган, Аллоҳнинг изни ила куч-қудратга тўлган ва биринчилик марказини яна қайта эгаллаган ҳолатда кутиб олайлик. Албатта Аллоҳ бу ишни эгаси ва бунга қодир Зотдир.

Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, Сени барча айбу нуқсондан пок деб, Ўзинга ҳамд айтамиз. Сендан ўзга ҳеч илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берамиз, Ўзингдан мағфират сўраймиз ва Сенга тавба қиламиз

 

Ҳижрий 1437 йил муборак Қурбон ҳайити кечаси

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here