Тожикистонда “Анъана ва маросимлар” тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди.

560
0

Тожикистонда “Анъана ва маросимларни тартибга солиш” тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди

Тожикистон парламенти 23 август куни “Анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш” тўғрисидаги қонунга бир овоздан 11та ўзгартиш киритишди. Мамлакат президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан ўтказилган парламент қуйи палатасининг навбатдан ташқари сессиясида тожик жамиятидаги аньанавий қуйидаги тадбирларга ўзгартишлар киритилди:

– Хотира, етти, қирқ ва йил оши билан боғлиқ маросимларда йирик шоҳли хайвонларни сўйиш тақиқланди. Шунингдек, жанозадан кейинги эҳсон оши хам тақиқланди.

– Суннат билан боғлиқ тадбирлар оила даврасида ўтказилиши, унда саньат намояндаларининг иштирок этмаслиги белгиланди. Хатна маросими ота-оналарнинг розилиги билан ўғил чақалоқ туғилганидан сўнг 20 кунгача бўлган муддатда тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилади.

– Исломнинг муқаддас жойларини зиёрат қилиб келган “хожи”ларни зиёрат қилиш ва уларни “ҳожи ака” деб аташ тақиқланди.

Туркистон:

Бу қонун лоиҳаси июн ойида президент Имомали Раҳмоннинг фармонига мувофиқ тайёрланган эди, бугунга келиб кучга кирди.  Қонун кучга кириши билан уни аҳоли ӯртасида татбиқ қилинишига жиддий киришилди. Биринчи куниёқ Тожикистон Миллий кутубхона раҳбаридан 3500 сомоний (400 доллар атрофида) жарима ундирилди. Бунга сабаб, кутубхона раҳбари ӯғлининг  валийма тӯйида қӯй сӯйиб  меҳмондорчилик  қилгани бӯлди.

Айрим Тожикистон фуқаролари бу қонунга ижобий қарашаётган бўлса, кӯпчилик эътироз билдиришмоқда. Кузатувчиларнинг фикрига кӯра, бу қонун агар тӯлиқ татбиқ қилинса, у ҳолда порахӯрлик учун кенг ва қулай  имкониятлар пайдо бӯлади. Қадимдан меҳмонсевар бӯлган, бор-будини ӯз меҳмонидан аямайдиган тожик халқи бундан кейин мабодо кичкинагина зиёфат уюштирса ҳам жарима тӯлашлиги муқаррар бӯлиб қолади. Яъни бундай пайтда давлат хавфсизлик ходимлари ва куч ишлатиш ҳуқуқига эга органлар саховатпеша инсонларни турли баҳоналар билан жавобгарликка тортаверишади.  Натижада  халқ  қадимий урф-одатларга хос бӯлган айрим  маросимларидан ҳам маҳрум бӯлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Тожикистон мусулмонлар идораси бошлиғи Саидмукаррам Абдулқодирзодага мурожаат қилинганда у “Исрофгарчиликнинг ҳожати йук, яхшиси улуғ айём кунларида бир-бирингизга   табассум ҳадя этинг, зеро табассум ҳам садақа ҳисобланади”, дея жавоб қилди.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here