Таъзия

532
0

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оила аъзоларига таъзия

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги йўлак плиталарини ишлаб чиқариш бўйича ангарда рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлган етти инсоннинг исми маълум қилинди.

 Nation News’нинг хабар беришича, ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлган: Рўзмат Х., Сиротжон Х., Илёс А., Юнус С., Шаҳзод К., Зоир А., Ўткирбек А. Уларнинг барчаси “Эверест” МЧЖда ишлагани ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда.

 Хабарга кўра, 13 июлга ўтар кечаси Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги метал ангарда умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлди.

 Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 жасад топилган.

 Туркистон:

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

 Биз, Туркистон сайти ходимлари Аллоҳнинг қазосига иймон келтирган ҳолда, Раҳимли Аллоҳдан ҳалол ризқ топиш умидида ота-она, аҳли аёл ва фарзандларини ташлаб меҳнат муҳожирлиги сари юз тутган, аммо бахтсиз ходиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик диндошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here