Мосул болалари

521
0

Мусулмонлар қалқони бўлган Имом йўқлигида энг яхши ой Мосул болалари ғамга ва қўрқувга тушган бир пайтда кириб келди

БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Ироқ кучлари билан Давлат ташкилоти ўртасида юз бераётган жанглар туфайли Мосул шаҳрининг ғарбий томонида юз минг бола ҳаёти хавф остида қолишидан хавотирланаётганини айтиб чиқди. Жамғарма 2017 йил 6 июнда чиқарган ҳисоботга кўра, эски шаҳарда ва Мосул ғарбидаги бошқа минтақаларда тахминан юз минг нафар йигит-қиз ҳануз ғоятда хавфли шароитда қолган ва улардан бир қанчаси отишмага нишон бўлган. Жамғарманинг таъкидлашича, болалар ҳаёти хавф остида, чунки улар ўлдирилмоқда, ўққа нишон бўлмоқда ва улардан жонли қалқон сифатида фойдаланилмоқда. Жамғарма ўз баёнотида уларнинг баъзи ҳолатларда жангда ва зўровонликларда  иштирок этишга мажбур қилинаётганига эътиборни тортади.

Юнисеф огоҳлантирувлари Ироқдаги халқаро иммиграция ташкилоти вакили Сандира Блек огоҳлантирувлари билан мос келади. Чунки у ҳам Мосул ғарбидаги эски шаҳарда 180 мингдан ортиқ фуқаро қамалда қолганини айтган эди. Унга кўра, фуқаролар ҳаво ҳужумлари ва снайперлик амалиётлари оқибатида ёки улардан жонли қалқон сифатида фойдаланиши оқибатида ўлимга учрамоқдалар.

Ироқ кучлари ва Америка бошчилигидаги коалиция кучлари Давлат ташкилотидан Мосулни қайтариб олиб уни озод қилиш даъвоси билан бошлаган бу жангнинг бошланганига етти ой бўлди. Етти ойдирки бу уруш бадалини фуқаролар, хусусан аёллар ва болалар тўламоқда. Ҳатто Мосул аҳолиси жасадлари дафн қилувчи одам йўқлигидан кўчаларда қолиб кетмоқда. Мисол учун Занжийли маҳалласида худди шундай аҳволни кўриш мумкин. Айни пайтда ярадорлар сони ҳам юздан ортиб кетган. Уларга етиб бориш қийин бўлгани учун ярадорларнинг аниқ сонини белгилаш ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга қийин бўлмоқда. Бундан ташқари юз минглаган фуқаро Давлат ташкилоти билан Ироқ кучлари ўртасида қамалда қолган. Бу ҳолат юз минг бола ҳаётини хавф остида ва ўт ичида қолдирди. Чунки улар яраланмоқда, улардан жонли қалқон сифатида фойдаланилмоқда. Қолаверса, айрим ҳолларда улар жангда иштирок этишга мажбур қилинмоқда. Юнисеф Ғарбий Мосулнинг қамалда қолган минтақаларидаги болалар ҳолати ҳақида берган ўз ҳисоботида «Болалар оғир синовга учрамоқда ва инсон гувоҳ бўлишни истамайдиган даҳшатли зўравонликка гувоҳ бўлишмоқда» дея келтиради.

Бундан ташқари инфраструктуралар, жумладан уй жойлар, шифохона ва мактаблар вайрон бўлган. Албатта бу фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир қилади ва фожеавий вазиятни янада кучайтиради. Лагерлардаги қочоқлар азоб-уқубати ҳам бу қийинчиликларга қўшимчадир.

Эй мусулмонлар:

Мусулмонлар тарихида Бадр, Айн Жолут, Хиттин каби ҳал қилувчи жанглар ҳамда Умурия фатҳи шу муборак Рамазон ойида бўлганини эслаймиз. Бу жанглардан бошқа бир қанча жанглар ҳам шу ойда бўлган. Бу жангларда юртлар фатҳ қилиниб Ислом султонлигига бўйсундирилган ва мусулмонлар дунёни бошқаришган. Шундай ғалабалар юз берган шу муборак Рамазон ойида юқорида келтирилган оғир аҳволлар юз бериши Аллоҳга қасамки қалбни ўртайди. Ҳа, ушбу ғалабалар ойида ўша ҳал қилувчи жангларни эслаб туриб мусулмонлар юртларида мустамлакачиларга хизмат кўрсатиш учун бўлаётган урушлар ва жанглар ҳақида гапириш қалбимизни ўртайди. Ўзимизга мансуб одамлар қўли билан бўлаётган бугунги урушлар мустамлакачининг нуфузини кучайтирмоқда, бу урушларда мусулмонлар қони тўкилмоқда ва ҳурмати топталмоқда. Бу одамлар Ироқ ва Шомда совуққонлик билан бегуноҳ кишиларни ўлдириб, сўнг бунинг хато бўлганини айтиб мақтанаётган Американи дўст тутдилар ва Ислом ва мусулмонларга қарши урушда у билан иттифоқ туздилар. АҚШ армияси 2017 йил 6 июн жума куни берган баёнотида, Америка бошчилигидаги коалициянинг Исломий Давлат ташкилотига қарши зарбаларида 2014 йилдан буён кучлироқ эҳтимолга кўра 484 нафар фуқаро ўлдирилганини айтиб чиқди. Бу очиқ эътироф этилгани, яширилгани эса бундан кўп. Ислом Уммати шу қадар хорликка тушдими, шу қадар заифлашдими?!

Эй мусулмонлар:

Росулуллоҳ A айтадилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Биз бугун қалқон бўлган шу имомни йўқотдик. Имом қалқондир, чунки у пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида бизни бошқаради, мусулмонлар жонини сақлаб қолади, ҳурматини ҳимоя қилади, босиб олинган юртларини ва муқаддас жойларини қарамликдан озод қилади. Шунингдек у Исломни адолат, нур ва ҳидоят рисоласи сифатида бутун башариятга етказади, башариятни демократия ва капитализм фожеаларидан халос қилади.

Эй мусулмонлар, биз сизларни ушбу имомни тиклаш учун жиддий ҳаракат қилишга чақирамиз. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга шу муборак Рамазон ойида йўлга тушиб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога яқинлашинг. Чунки бунда Аллоҳнинг изни ила дунё ва охират азизлиги бор.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here