Шайх Ияд: АҚШнинг тақдири ҳам форслар ва византияликларники каби бўлади

531
0

Шайх Ияд: АҚШнинг тақдири ҳам форслар ва византияликларники каби бўлади

Фаластинлик хатиб Шайх Муҳаммад Ияд Абу Абдуллоҳ Масжид ал-Ақсода қилган хутбасида яқин орада ҳақиқий Халифалик давлати тикланиши ҳақида маъруза қилди. Ияд Абу Абдуллоҳнинг таъкидлашича, бу Халифалик давлатининг тикланиши Исломий ўлкаларнинг қонини зулукдек сўриётган Американинг қулашини англатади.

Абу Абдуллоҳ ўтган сешанба куни қилган хутбасида шундай деди:

“Сионистлар раҳбарларидан бири яҳудий Оскар Леви номли фитначининг нима деганлигига бир қаранг! Оскар Леви сионист раҳбарларнинг протоколларида “Биз яҳудийлар, дунёнинг жаноблари ва унинг бузғунчиларимиз”, дейди. Бу сўз протоколларнинг иккинчи нашри муқовасида ҳам ёзилган.

Дунёнинг жаноблари ва унинг бузғунчилари ҳамда дунёдаги барча урушлар ортида турган ижрочилари ўзлари эканликларини тан олишмоқда. Дунёдаги барча урушларнинг ортида турганлар ана ўшалардир. Барча жойлардаги қирғинларнинг, қатлиомларнинг вайронагарчиликарнинг ҳаммасига ўшалар сабабчидир. Аллоҳ улар ва улар каби мушрик Насронийлар ҳақида шундай дейди:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

-“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”.

Халифалик давлати тиклангач, бу давлат Ислом ўлкалардаги Америка Қўшма Штатларининг қўлларини кесиб ташлаш учун ҳаракатга киришади. Малайлари билан қўшиб, сохта нуфузларини ҳам йўқ қилади. Сўнгра бу ерда улардан асар ҳам қолмайди, аксинча, биз уларнинг устига юриш қиламиз. Уларнинг тақдири форслар ва византияликларники каби бўлади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here