Араб Амирликларнинг қарамлиги ва айрим қайноқ регионал масалалардаги позицияси

456
0

Араб Амирликларнинг қарамлиги ва айрим қайноқ регионал масалалардаги позицияси

Савол:

Афтидан, Амирликлар давлати позициясида айрим ноаниқликлар ва зиддиятлар борга ўхшайди. Жумладан, амирликлар позицияси билан баъзи бир инглизлар малайлари позицияси ўртасида кескин қарама-қаршилик бор. Бу давлатнинг Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийга нисбатан тутган позициясини бунга мисол қилса бўлади. Яқинда бу давлат Мансур Ҳодийнинг Амирликлардаги учрашувини, шунингдек, Адандаги аэропорт хавфсизлик хизмати мудирини четлатиш тўғрисидаги қарорини рад этди. Амирликлар билан Тунис ўртасида ҳам таранглик мавжуд… Айни пайтда амирликлар Америка малайлари билан эътиборни тортадиган шаклда иттифоқ тузмоқда. Амирликлар Америка малайи Салмон етакчилигидаги қатъийлик бўрони амалиётида иштирок этди, Ливияда Американинг эски малайи Халифа Ҳафтар томонида турди ва Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийни чексиз қўллаб-қувватлади. Амирликларнинг бундай позицияларини, яъни Америка малайлари билан тил бириктириб Британия малайларидан узоқлашишини қандай изоҳласа бўлади?

Жавоб:

1 – 1971 йилдан кейин Амирликлар етти амирликдан ташкил топган иттифоққа айланди… Абу Даби ҳокими шайх Зойид ибн Султон Оли Наҳён Амирликлар президенти бўлди. 2004 йили у вафот этганидан кейин унинг катта ўғли Халифа ибн Зойид Оли Наҳён аҳолиси 9 миллион бўлган Бирлашган Араб Амирликларига президент бўлди. Амирликларнинг туб аҳолиси бутун аҳолининг қарийб 11 %ини ташкил қилади… Шайх Халифа Ғарб давлатларидан қуролларни сотиб олиш ҳамда Амирликлар аскарларини тайёргарликдан ўтказишга катта сарф қилиш орқали Амирликлар давлатининг ҳарбий қудратини оширди. Амирликлар Қўшма Штатлар билан тузилган 6,4 миллиард қийматидаги шартномалар доирасида F-16E/F Desert Falcon русумидаги 80 самолётнинг биринчисини қабул қилиб олди… Кейинроқ «Апачи» русумидаги вертолётларга, F-16 русумида қирувчи самолётларга, зирхли машиналарга, бир қанча ракета ва ўқ дориларга эга бўлди. Бу билан Амирликлар роли сиёсий, қолаверса ҳарбий ишларга тайёр бўлди! Британия кироличасининг 2010 йили Амирликларга ташриф буюриши шу ролни кучайтириш учун бўлди. (Британия кироличаси Елизаветта иккинчи расмий ташриф билан кеча Амирликларга етиб келди. У ўз ташрифини Абу Дабидан бошлади. Британиянинг Абу Дабидаги элчиси Доминик Жереми Франция ахборот агентлигига «Кироличани Амирликлардаги ҳукмрон оила билан кучли дўстлик алоқалари боғлаб туради» деди. Амирликларнинг Лондондаги элчиси Абдурраҳмон Ғоним Матюий «Бу ташриф икки дўст мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиради» деб билишини айтиб, айни ташрифни «жуда муҳим» деб атади). (Шарқул Авсат журнали 2010 йил 25 ноябр). Араб амирликлари ўз ролини пухта бажарди. Чунки у Британия сиёсатларини амалга ошириш учун минтақадаги мустамлакачилик иттифоқларига – бу иттифоқлар Британия иттифоқлари бўладими ёки Америка иттифоқлари бўладими, ҳеч бир фарқсиз – қўшилди.

У бу иттифоқларга Британия кўрсатган йўлга кўра Америка сиёсати устида унинг кўзи бўлиш учун кирди… Шундай қилиб Араб амирликлари инглизларга қарам бўлишига қарамай, Америка байроғи остида жанг қилди ва унинг соясида, ёки унинг малайлари соясида юрди. Масалан у, Саудия (Салмон) етакчилигидаги «қатъийлик бўрони» номли араб давлатлари коалициясига, балки Америка коалициясига қўшилди. Бу коалицияда Амирликлар Саудиядан кейинги иккинчи куч бўлди. Чунки у бу амалиётда 30та самолёт билан иштирок этди… У ўзини Америка иттифоқчиси қилиб кўрсатади. Амирликларнинг Вашингтондаги элчиси Юсуф Атиба «Американинг Амирликларда кучли ва сокин «кичик Спарта» лақабли иттифоқчиси бор…» деди. (Вашингтон Пост 2014 йил 9 ноябр). Шунингдек, Вашингтон Пост 2017 йил 3 январда Амирликлардаги «Зуфра» базасидаги мухбирига таяниб «Олти ҳафтадан бери АҚШ самолётлари Сурия ва Ироқни бомбалаш учун «Зуфра» базасидан йўл олмоқда» деб ёзди. Газета «Айрим кишилар «Зуфра» базасида қарийб 3.500 АҚШ аскари тўпланганини билмайди ва бу база F-22 қирувчи самолётга эга бўлган ягона базадир» деб қўшимча қилди. Газета АҚШ кучларининг Ўрта Шарқдаги собиқ қўмондони Энтони Зиннининг «бугунги кунда Қўшма Штатларнинг Амирликлар билан алоқаси араб оламидаги ҳар қандай давлат билан бўлган алоқасидан кучли алоқа ҳисобланади» деб айтган сўзини келтиради. Шундай қилиб Амирликлар ўзини Американинг кучли иттифоқчисидай кўрсатади… Аслида эса у инглизлар фойдасига алоҳида рол ўйнамоқда. У инглизлар кўрсатмаси билан Америка урушида иштирок этди ва улар кўрсатган йўл билан зоҳирда Американи қўллаб-қувватлаётгандай бўлди, сўнг парда ортидан унга ташвиш туғдирди.

Шуни айтиб ўтиш ўринлики, Британия 1956 йили Сувайш шарқида мағлубиятга учраган ва 1963 йили Ямандаги урушда оғир йўқотишларни бошдан кечирган. 1968 йили ҳарбий кучларини Кўрфаздан олиб чиқиб кетишга қарор қилган. У бу қарорини 1971 йили амалга оширган. Мана шундан бери у ўз ҳолатини қандай бўлса шундайлигича сақлаб қола олмай қолди. Шунинг учун у ҳарбий соҳада чекинишни, бевосита мустамлака қилиш шаклини бошқа шаклга ўзгартиришни ҳамда ўзи мустамлака қилиб турган кўп жойларда қилганидек, бу жойларда ўзини сиёсий ва иқтисодий соҳада, хавфсизлик масалаларида сақлаб қолишни афзал кўрадиган бўлиб қолди. Ўша пайтдан бошлаб, яъни Сувайш шарқидан тўлиқ чиқиб кетганидан бошлаб Британия Америкага очиқчасига қарши туролмай қолди. Британиянинг Америкага нисбатан амалга ошираётган сиёсатида, ўзини уни қўллаб-қувватлаётгандай қилиб кўрсатиш, яширинча унга ташвиш туғдириш ва малайларига ролларни бўлиб бериш ғолиб бўлди. Натижада унинг бир малайи ўзини Америкага ва унинг малайларига гўё дўстдай, у белгилаган режани амалга ошираётгандай кўрсатса, бошқа бир малайи ўзининг асл ҳолатида, яъни Британияга ва унинг малайларига садоқатли бўлиб кўринади.

2 – Амирликларнинг саволда келтирилган позицияларини қуйидагича тушуниш мумкин:

а) Амирликларнинг Ямандаги роли:

Амирликлар Саудия эълон қилган «қатъийлик бўрони» амалиёти 2015 йил март ойида бошланганидаёқ унда иштирок этди. Лекин ишларнинг ташқи кўриниши ўзаро уйғунга ўхшаб кўринсада, аслида бундай эмас эди. Чунки, Саудия «қатъийлик бўрони» ҳаво зарбаларигагина чекланишини истади. Аммо Амирликларга келсак, қуруқлик жангларида унинг иштироки ҳажмининг катталиги шуни кўрсатадики, у Яманга катта қуруқлик кучларини ташлашда иттифоқдан фойдаланди… Саудиянинг 2015 йил 4 апрелда Яманда қуруқлик кучлари бўлишини рад этиши билан 2015 йил 21 апрелда «қатъийлик бўрони» амалиёти охирига етгани ва «умид тикланиши» даври бошланганини элон қилиши ўртасини ўрганиб чиқиш орқали биламизки, бу давр Саудия билан Амирликлар ўртасида муносабатлар кескинлашган давр бўлди. Чунки Саудия ҳаво зарбалари сиёсий ечимга йўл очишини – «умид тикланиши» даврини бошлаши ҳам бундан холи эмас – истади. Амирликлар эса Ҳусийларнинг Яман шаҳарларидан амалда чекинишини истади… Чунки, Саудия сиёсий ечимга замин яратиш учун Ҳусийларга фақат босим ўтказишни мақсад қилган пайтда Амирликлар уларга қарши майдонда уруш қилди ва уларни ортга чекинтирди…

Саудия ва Амирликлар ўртасидаги келишмовчилик фақат бугина эмас, қолаверса ағдарилган Солиҳга нисбатан тутилган позицияда ҳам улар бир-биридан фарқ қилади. Саудия билан Солиҳ ўртасидаги душманлик кучаяётган бир вақтда Амирликлар Солиҳни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги хабарлар кетма-кет берилди. Қолаверса у Солиҳни «қатъийлик бўрони» амалиётларининг биридан қутқариб ҳам қолди. Миср араб республикаси сайти 2015 йил 4 апрелда бунга тўғридан-тўғри ишора қилди: (Юқори лавозимли Яман расмийси Миср араб республикасига берган хос баёнотида Бирлашган Араб Амирликлари билан Саудия Арабистони ўртасида келишмовчилик борлигини билдирди. Бу расмийга кўра, Абу Даби собиқ президентнинг ўғли Али Абдуллоҳ Солиҳни Санъо бомбаланишидан бир соат олдин «қатъийлик бўрони» амалиётидан хабардор қилиши ҳамда Амирликларнинг Солиҳни сақлаб қолиш ва уни ҳар қандай ечим ташаббуси доирасида қолдириш зарур деб билиши келишмовчиликка сабаб бўлган. Амирликлар томонидан ҳарбий амалиёт амалга ошириладиган жой ҳақидаги маълумотнинг сиздирилиши Солиҳни ўлимдан қутқариб қолган. Чунки у бомбалаш бошланишидан олдин манзилини тарк этиб пойтахт Санъодаги хавфсиз жойга чиқиб кетган). Бу расмий, Амирликларнинг Али Солиҳни қўллаб-қувватлаётганига, унга жазо жорий қилиш тўғрисидаги халқаро қарордан кўз юмаётганига ишора қилади. Унга кўра, ижтимоий тармоқлар Амирликларга йўлланган айбловларга тўлиб кетди. Амирликлар зоҳирда Саудия етакчилик қилаётган ҳамда Яманда Ҳусийларга ва уларнинг иттифоқчиси бўлган Солиҳга қарши уруш бошлаган араб давлатлари коалициясида иштирок этаётган бўлсада, у Али Абдуллоҳ Солиҳга, унинг оиласига молиявий ва ҳарбий кўмак кўрсатишда ва унинг ҳануз иттифоқчиси бўлиб келаётганликда айбланмоқда. Араб давлатлари коалицияси бошлаган бу уруш «юртда қонуний ҳукуматни қайта тиклаш» ҳамда «Ҳусийлар амалга оширган қонли инқилобни бартараф қилиш» мақсадида бошланган ва бу очиқ эълон қилинган мақсадлардир… Амирликлар билан Солиҳ ўртасидаги бундай алоқани 2015 йил 22 октябрда Яман Прессда берилган хабар ҳам тасдиқлайди: (Амирликлар Ҳусийларга ва Солиҳга қарши урушда иштирок этаётган бўлсада қулатилган президентнинг ўғли генерал Аҳмад Али Солиҳ махсус турдаги ҳимоя остида Амирликларда яшашни давом эттирмоқда…).

Кейин, Ҳодийнинг ўзи ҳам шамол йўналишида турибди. Чунки, БМТда уни четлатиш ташаббуслари кўтарилмоқда. Яъни, ҳатто халқаро ечимлар Ҳодийни Ямандаги сиёсий саҳнадан четлатишга етиб борган тақдирда ҳам Британия бошқа кучлар ва карталарни тайёрлаб қўяди. Шунинг учун ўша пайтда Ҳодийнинг четлатилиши Ямандан Британия нуфузини четлатиш бўлмайди. Чунки бу нуфуз кўп бошқа карталарни тамсил этади. Ҳодий эса мана шу карталарнинг бири холос… Шунинг учун Британия Амирликларни Солиҳни қўллаб-қувватлайдиган қилди. Буларнинг ҳар иккиси, яъни Ҳодий ва Солиҳ Британия тарафдоридир. Лекин масала Британия маккорлиги усулида ролларни тақсимлашдир. Шунинг учун, Амирликлар билан Ҳодий ўртасидаги келишмовчилик мана шу режа доирасида тушунилади, кейин у Абу Дабида илиқ кутиб олинади. Ҳодийга Адандаги аэропорт хавфсизлик хизмати мудири Салоҳ Умайрийни (Абу Қаҳтонни) четлатишни Амирликларнинг тақиқлаши ҳам мана шу режа асосида тушунилади… Яъни, Амирликларнинг Ямандаги сиёсати билан президент Ҳодий – уни Британия тарафдорларидан бири деган эътиборда – ўртасидаги қарама-қаршилик Британия томонидан Амирликларга хос вазифа топширилишининг натижасидир. Бу вазифа Амирликлардан шу ролни талаб қилади. Шунинг учун Амирликлар ўзини Ҳодий томонида турмаётгандай қилиб кўрсатмоқда. Ҳолбуки у Кўрфаз ташаббусида унга рози бўлган эди. Амирликлар амалда Британиянинг бошқа малайи томонида турмоқда ва у Али Солиҳдир. Бу билан у Яманда Британия фойдасига рол ўйнаб Америка фойдасига иш қилаётган Саудияга қарши ишларни чигаллаштирмоқда.

б) Амирликларнинг Ливиядаги роли: Амирликларнинг исломчиларга қарши сиёсати шакл-шамоилини эътиборга олганда у учун Ливияда чизиб берилган ролни тушуниш осон. Бу сиёсатнинг тузилишини ва ижросини Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр бошқаради. Шунингдек, Амирликларнинг БМТ вакили Леонга ва у Ливияда унинг кўмагида фаолият юритаётган доирага алоқасини эътиборга олганда ҳам унинг Ливиядаги ролини тушуниш осон. Буларнинг барчаси карталар кўплиги жиҳатидан Британиянинг кенг нуфузи муҳитида бўлади. Лондон худди Ямандагидек бу карталарни ўйинга ташлаши мумкин. Негаки, Британия нуфузи Қаззофий даврида бу юртда кенг қулоч ёйган… Амирликларнинг илмонийларни, қабила оқсоқолларини ва исломчиларга қарши кучларни қўллаб-қувватлаши уни Ливияда Қатар томонидан қўллаб-қувватланаётган кучларга қарши томонда турадиган қилиб қўйди. Қатар исломчилар орасида инглизларга ишлайди. Шунингдек, Амирликлар илмонийлар ва қабилалар орасида инглизларга ишлайди. Қатар ва Амирликларга ролларнинг бу тарзда бўлиб берилиши Американинг Foreign Policy айтиб ўтган нарсанинг ўзгинасидир. Арабий 21 сайти 2014 йил 28 августда, яъни Ливияда Амирликлар ҳаво ҳужумини амалга оширганидан кейин шундай келтиради: (Американинг Foreign Policy журнали Ливиядаги нуфуз талашиб бошланган регионал кураш 2011 йили бошланганига ишора қилади. Чунки бу йилда полковник Муаммар Қаззофий режимига қарши қўзғолон аланга олган. Бу қўзғолонда Қатар исломий интилишлари бор жангариларни қўллаб-қувватлади. Амирликлар эса қабилачилик йўналишидаги кучларни, хусусан, Ливия ғарбидаги Зантон қабилаларига мансуб кучларни қўллаб-қувватлади). Америка журнали Ливиядаги Амирликларга ишлайдиган кишиларни фош қилади ва уларни номма-ном санаб ўтади.

Амирликлар БМТнинг Ливиядаги вакили Бернардино Леон билан яқиндан алоқада бўлган. Леон европача майлларга эга бўлган испанияликдир. Амирликлар унинг Тобруқ парламенти ва Ҳафтар жамоаси томонидаги ҳаракатларига кўмак кўрсатишга уриниб у билан бирга ишлаган. Амирликлар ташқи ишлар вазири билан Леоннинг электрон почтасидаги сиздирилган маълумотларни газеталар фош қилган. Шунингдек, Леон Ливияда БМТ вакили бўлиб ишлаган мансабини тарк этганидан кейин маош эвазига Амирликларда ишлашга ўтганини ҳам газеталар фош қилган. Амирликлар билан Британия интилишларини тамсил этган халқаро вакилнинг ўртасидаги яқин алоқа Британия Амирликларнинг Ливиядаги ролига рози бўлганини кўрсатади. Унинг бу роли 2014 йил август ойида Триполидаги исломчиларга қарши у йўллаган ҳаво ҳужумларидан кейин эътиборни тортадиган даражада очиқ кўринди. Амирликлар амалга оширган бу ҳаво ҳужумини Америка биринчи бўлиб фош қилган эди. Бу ҳаво ҳужуми парламентни Тобруққа кўчирилиши билан бир вақтда ва 2014 йил 4 августда парламентнинг биринчи йиғини ўтказилганидан кейин бўлди. Шуни айтиб ўтиш ўринлики, Амирликларнинг илмонийлар сари ва исломчиларга қарши ҳаракат қилиши ортида Британия турибди. Миср араб республикаси сайти 2017 йил 31 январда қуйидаги хабарни келтиради: (Бошқа томондан Британиянинг «Телеграф» газетаси «Тони Блэр» консултация маркази Бирлашган Араб Амирликлари билан 35 миллион доллар миқдоридаги шартнома имзоланганини олдинроқ фош қилди. «Блэр» маркази билан Амирликлар ўртасида имзоланган шартнома лойиҳасига мувофиқ берилган маслаҳатлар эвазига Амирликлар шу маблағни тўлайди… Икки томон ўртасидаги муштарак ҳаракат ва позицияларнинг энг кўзга кўринган белгилари ушбу минтақада фаолият юритувчи исломий ҳаракатлар ва партияларга нисбатан тутилган позициядир)… Бундан аён бўладики, Британия малайлари ролини бир-бирига қарама-қарши бўлиб кўринадиган шаклда бўлиб беради. Бироқ бу роллар бир-бирига қарама-қарши бўлиб кўринсада кутилган натижаси инглизлар мақсадини рўёбга чиқаради. Британия малайларининг барчасини бир томонга қўймайди. Айниқса бирор юртда неча карталари бўлса шу юртда малайларининг барчасини бир томонга қўймайди. Масалан Ливияда, Қатар Ҳафтарга қарши ва инглизпараст Вифоқ ҳукумати томонида туради, Амирликлар эса ўзини Ҳафтар томонида туриб уни қўллаб-қувватлаётгандай қилиб кўрсатади.

в) Амирликларнинг Тунисдаги роли: Тунис президенти Божи Қоид Сабсий 2015 йил ноябр ойида шундай деди: «… Амирликлар барқарорликни издан чиқариш услубларига эргашишни давом эттиради. Чунки у «муҳосабадан омон қоламан» деб ишонмоқда. У қўрқмасдан куч ҳосил қилиш учун керакли бойликка эга. Чунки ҳамма, шу жумладан Европа уларнинг бойлигига таянади». (Мидл Ист Эй 2015 йил 30 ноябр). Амирликлар позициясида инглизлар изидан кетаётган Тунисга нисбатан душманлик кўринади. Чунки, уларнинг ўртасида алоқаларда кескинлик кўзга ташланади. Бироқ унинг бу позицияси синчиклаб ўрганилса бу позициянинг сохталиги аён бўлади. Сабсийнинг Амирликларга бориши бунга далилдир… Тунис билан Амирликлар ўртасидаги муносабатлар таранглашаётгани ҳақидаги гап-сўзлар қизиб турган бир пайтда Туниснинг Франция қуроллари ва ҳарбий техникаларини сотиб олиш учун тузган шартномасини Амирликлар молиялаштириши ҳамда Тунис Ливия ва Жазоир билан бўлган чегараларини назорат қилишда шу қуроллардан фойдаланиши тўғрисидаги хабар тарқатилди. Буни Франция президенти Олланд Тунис президенти Сабсий билан Парижда урашганида маълум қилди. У қўшма матбуот конференциясида «Бу соҳада уч мамлакат ўртасида ҳамкорлик бор» деди. У буни шу мавзуга алоқадор саволга жавобан айтди. Чунки Франция матбуоти 2015 йил 7 апрелда Туниснинг Франция билан қурол сотиб олиш тўғрисида шартномаси борлиги ҳақида хабар тарқатилган эди. Тунис ташқи ишлар вазири Тоййиб Бакуш «Ўзининг мамлакати қурол сотиб олишда ёрдам кўрсатилиши учун Франция ва Амирликлар билан музокара олиб бораётганини» очиқлади. (Халқаро газета 2015 йил 7 апрел). Шундай қилиб Амирликлар бир томондан Туниснинг қурол сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларини молиялаштирса, бошқа томондан Тунис билан муносабатларда таранглик бордай қилиб кўрсатмоқда. Бу, ўртадаги таранглик ҳақиқий эмас, балки сохта таранглик эканини кўрсатади. Амирликлар Тунисда, унинг атрофида ва хусусан Ливияда Британия белгилаган ролни ўйнамоқда. Чунки Тунис Ҳафтарга қарши турди. Шунингдек у, ўз бағрида ва қарамоғида дунёга келган, кейин Триполига кўчган Ливиянинг Вифоқ партияси томонида бўлди. Чунки, бу ерда Тунис билан келишмовчилик борлигини кўрсатиш Амирликлар алдовини, қолаверса инглизлар алдовини Ҳафтарга ўтказишни осонлаштиради.

г) Амирликларнинг Сисийга нисбатан роли: Амирликлар Миср президенти Сисийни кескин қўллаб-қувватлашга интилди. У билан бирга Саудия ҳам Сисий 2013 йил ўрталарида Мурсийга қарши инқилоб қилганидан бошлаб Сисий режимини қўллаб-қувватлади. Саудия подшоҳ Абдуллоҳ даврида инглизларга содиқ эди. Буни Британиянинг Америкага мослашиши, деб тушуниш мумкин. Британия малайларидан ҳам Америка малайларига мослашишни талаб қилади. Чунки минтақада улар кучлироқ, инглизлар малайлари эса улардан кўра кучсизроқдир. Чунки Британия ўз малайларини бир сафда бўлишга ва Америка малайларига очиқчасига душманлик қилишга ундамайди. Фақат айрим, Қатар билан бўлгани каби хос ҳолатлардагина шундай қилишга ундайди. Британия Сисий билан ҳам шундай қилди. У Сисийга айрим тинчлантирувчи ишораларни йўллаб уни амирликларга боғлади. Бу ҳақда Британия газеталарида гапирилди. Арабий Жадид сайти 2014 йил 25 июнда Financial Times газетасидан олиб келтирган хабарда шундай келади: «Тони Блэр амалга оширган ишлардан хабардор айрим кишиларнинг Financial Times газетасида билдиришича, Блэр бир гуруҳ экспертларга Ихвонул Муслимин ташкилоти ҳақида, Миср армияси қўмондонлиги томонидан уларга ва уларнинг кўрфазлик тарафдорларига террор амалиётига алоқадорлик тўғрисида йўлланган айбловлар ҳақида ҳисобот тайёрлаш вазифасини топширган. Газетанинг ёзишича, Блэр ўз мурожаатларининг бирида Миср президенти Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан қулатган Мисрдаги ҳарбий инқилобни қўллаб-қувватлаган ва у Миср инқилобини «Миср халқи учун муҳим қутқариш амалиёти» деб атаган. Газета яна шундай қўшимча қилади: «Бундай позиция Амирликлар ҳукумати позициясига тўлиқ мос келади». Шунинг учун Амирликларнинг Сисийга мос ҳаракатлари Британия чизган режа доирасида бўлди ва у бу режадан ташқарига чиқмади.

3 – Биз 2016 йил 12 январдаги савол жавобида қуйидагиларни айтган эдик: «Битта буюк давлатга тобе ёки унинг таъсири остида бўлган давлатлар ўртасида ҳақиқий кураш маъносидаги кураш кутилмайди. Чунки ана шу буюк давлат ташқи сиёсатни умумий шаклда идора қилади. Одатда курашга шу сиёсат ўз ҳукмини ўтказади. Бу кураш жиҳатидан шундай. Аммо тобе давлатларнинг курашсиз ўзаро келиша олмай қолишига келсак – бу ҳолат буюк давлат таъсири доирасида бўлган давлатлар ўртасида аниқроқ кўзга ташланади – бу қуйидаги уч ҳолатда бўлиши мумкин: Биринчи ҳолат: Агар келишмовчилик буюк давлат манфаатларига хизмат қилиш учун ролларни тақсимлаш бобидан бўлса. Иккинчи ҳолат: Келишмовчилик шу давлатлар унинг таъсири доирасида бўлган давлатнинг ташқи сиёсатига ҳеч қандай таъсир қилмасдан фақат ички ундовчи омиллар билангина бўлса. Учинчи ҳолат: Келишмовчилик малайлардан бирини қўллаб-қувватлаш бобидан бўлса. Бу ана шу малай билан бошқа малай ўртасида «тинч турган» бирон ҳодисани «қайнатиб» авж олдириш билан бўлади, қўллаб-қувватлашни тақозо қиладиган нарсалар тугаганидан кейин ҳодиса яна тинч ҳолига қайтади». Бу ҳолат инглизларга тобеъ бўлган Амирликларга мос келади. Чунки у роллар тақсимланиши бобидан биринчи нуқта остига киради. Шунинг учун, худди Қатар ўзи учун белгиланган бошқа ролни ўйнаганидек, у ҳам инглизлар унга белгилаб берган ролни ўйнайди.

4 – Хулоса шуки, Амирликлар худди Кўрфаздаги бошқа давлатлар каби инглизларга содиқлик ва мутлақ қарамлик билан бўйсунади. Фақат Саудия бундан мустасно. Чунки Саудия ҳозирги Салмон даврида Америка билан бирга кетмоқда… Амирликлар инглизлар у учун белгилаб берган ролни – бу рол Яманда бўладими ё Ливиядами ёки Миср режимини қўллаб-қувватлашда бўладими ҳеч бир фарқсиз – ўйнамоқда… Шунингдек, Амирликлар сиёсатида очиқ кўриниб турган қарама-қаршилик Британия унга илмонийларни ва антиисломчиларни қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берган ташқи кўринишнинг (шаклнинг) натижасидир. Бу кўриниш, масалан Қатар учун белгилаб берилган кўринишдан бошқачадир. Бундан ташқари, Араб Амирликлари махсус теран сиёсатларни амалга оширади. Кўпинча у, яъни Араб амирликлари минтақадаги Америка малайларининг ортки линиясида ишлайди ва ўша жойдан туриб Британияга хизмат кўрсатади. Нима бўлганда ҳам, Қатар бўладими, Амирликларми ёки мусулмонлар юртларидаги улардан бошқа давлатларми, ҳеч бир фарқсиз мустамлакачи кофирлар манфаатига хизмат қилишмоқда. Бу улкан жиноятдир, улар қаерда бўлсалар ҳам ҳалок бўлгувчилардир ва бунинг ортидан дунёю охиратда асло яхшиликка эришмайдилар. Аллоҳ Таоло айтади:

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]

12 ражаб 1438ҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here