Лавров: Сурия масаласида АҚШ билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик

411
0

Лавров: Сурия масаласида АҚШ билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг америкалик касбдоши Рекс Тиллерсон Москвадаги музокаралардан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида қўшма баёнот берди. Сергей Лавров Сурияда қўлланган кимёвий қуроллар ҳужуми ҳақида текширув ўтказишга чақирди.

Лавровга кўра, АҚШнинг Идлибдаги кимёвий ҳужум устида текширув ўтказишни қўллаб қувватлашга тайёрлиги Россияга маълумдир. Шунингдек Лавров юзага келган баъзи муаммоларга қарамай, ўзаро ҳамкорликдан умиди борлигини билдириб, Россиянинг ҳали ҳам АҚШ билан ҳар соҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг Америка Қўшма Штатлари билан алоқамизни бузмоқчи бўлаётганлар бор. Идлиб шаҳридаги кимёвий ҳужум устидан текширув ўтказишни талаб қиламиз. АҚШ билан Сурия масаласида ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик. Сурияда ҳаво соҳаси бўйича шартнома янгидан тузилади”, деди Лавров.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон эса Асад режими элликта жойда хлор бомбаси ва турли кимёвий қуроллар ишлатганлиги ҳақида гапирар экан, “Идлибдаги кимёвий ҳужумни Асад режими уюштирганлигидан ишончимиз комил”, дея қўшимча қилди.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис ҳам Сурия режими Идлиб шаҳрида уюштирган кимёвий ҳужум ҳақида “кимёвий ҳужумдан режим жавобгарлигидан ҳеч шубҳамиз йўқ”, деди. Шу билан бирга Маттис Американинг Суриядаги устувор масаласи ўзгармаганлигини ва ИШИДни йўқ қилиш миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШнинг энг муҳим устувор масаласи бўлишда давом этишини таъкидлади. “АҚШнинг Суриядаги ҳарбий сиёсати ўзгаргани йўқ”, деди у.

Туркистон:

Россия буюк давлатлар қаторида турсада, бироқ Яқин Шарқ минтақасида ўз билганича иш юритиш имкониятига эга эмас. Шунга кўра Россия у ерларда ўзи тузган режа асосида иш олиб бора олмайди. Унинг у ерларда қиладиган бирдан-бир иши келишилган битим доирасида Америкага хизмат кўрсатишдан иборатдир.

Шунинг учун ИШИДга қарши кураш олиб бораётганлигини даъво қилаётган Россия Ироқда ҳеч қандай фаолият олиб бораётгани йўқ. Ваҳолангки йирик миқдорда нефту газ ва ресурсларга бой бўлган Ироқда ҳам ИШИДнинг анчагина нуфузи бор. Мана шундан кўриниб турибдики, Россия бу минтақаларда АҚШнинг рухсати ва кўрсатмаси билангина иш юритади. Россия бу борада Америкага бироз бўлса ҳам, таъсир ўтказишга қодир эмас.

Шунингдек, Россия Сурияда ҳам, ўзининг мустақил сиёсатини юргиза олмайди. У фақат ўзига юкланган вазифани қойилмақом қилиб амалга оширмоқда холос. Яъни рус ҳукмдорлари сиёсий жиҳатдан узоқни кўра олмаганликлари туфайли АҚШнинг Суриядаги ўзи қила олмайдиган ишларини бажариб бермоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here