Сурия масаласида яна бир йиғилиш ўтказилди

491
0

Сурия масаласида яна бир йиғилиш ўтказилди

Саноати ривожланган дунёдаги йирик G7 давлати ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи вакили Италиянинг Луccа шаҳрида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда АҚШ, Британия, Германия, Франция, Япония, Канада ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик олий вакили иштирок этди.

Икки кун давом этган йиғилишда терроризмга қарши кураш, тартибсиз миграция инқирози, ИШИДнинг Сурия ва Ироқдан суриб чиқарилиши, шунингдек Сурия масаласи муҳокама қилинди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ҳамда Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ташқи ишлар вазирлари ҳам Сурия йиғилишига таклиф этилди. Италия ташқи ишлар вазири Ангелино Алфанога кўра, Сурия масаласи борасидаги учрашув жуда фойдали ўтган.

Британиянинг Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш таклифи ҳам вазирлар томонидан муҳокама қилинди. Италиянинг эътирози сабабли G7 йиғилишида иштирок этган вазирлар Россияга санкциялар қўллаш бўйича муросага кела олишмади. Италия Ташқи ишлар вазири Алфано Асад режими ўт очишни тўхтатиш қоидаларига риоя қилиши учун Путин унга босим ўтказиши кераклигини билдирди.

“Сурия масаласи ҳарбий йўл билан ҳал бўлмайди. Барча тараф сиёсий ечим учун ҳаракат қилиши лозим. Путин жуда муҳим рол ўйнаши мумкин. Россия четда қолмаслиги лозим. У билан диалогга кириш керак. G7 ҳам Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиш масаласини кўтармайди. Бунинг эвазига Путин Асад устидаги нуфузи ёрдамида оташкесим қоидаларига амал қилинишини таъминлаши лозим.”, деди Италия ташқи ишлар вазири.

Алфано Сурия масаласи устида чуқур фикр юритиш ва янги конституция ва демократик сайловларга тарғиб қилиш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here