Маккейн: Туркия-Америка иттифоқи муҳим аҳамиятга молик

455
0
Turkey's President Recep Tayyip Erdogan, right, and U. S. Sen. John McCain, R-Ariz., shake hands prior to a meeting in Ankara, Turkey, Monday, Feb. 20, 2017. McCain met Erdogan after attiendng the Munich Security Conference 2017 in Munich, Germany. (Kayhan Ozer/Presidential Press Service, Pool via AP)

Маккейн: Туркия-Америка иттифоқи муҳим аҳамиятга молик

АҚШнинг юқори мартабали сиёсатчиларидан яна бири расмий сафар билан Туркияга келди. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг директори Майк Помпео ва АҚШ армияси бош штаб бошқармасининг раиси генерал Жозеф Дунфорддан кейинги яна бир муҳим ташриф республикачилар партиясининг эътиборли аъзоларидан бири сенатор Жон Маккейн тарафидан амалга оширилди.

Аризона штатининг сенатори ва айни пайтда Сенатнинг қуролли хизматлар қўмитаси раиси Жон Маккейн Анқарада президент Ражаб Тоййиб Эрдоған билан бир соат ва 20 дақиқа суҳбат ўтказгандан сўнг ёзма баёнот тақдим қилди. Сенатор ўзининг баёнотида ўзаро учрашув илиқ ва самарали ўтганлигини маълум қилар экан, президент Эрдоған билан минтақа масалалари, хусусан Суриядаги сўнги вазият юзасидан батафсил фикр алмашганлигини билдирди.

 “Европа ва Яқин Шарқда тартибсизликлар кучайиб бораётган бир пайтда Туркия-Америка иттифоқи ҳар доимгидан кўра яна ҳам кўпроқ муҳим аҳамиятга моликдир”, “Америка Қўшма Штатлари ИШИД ташкилотини тезроқ мағлуб қилиш, душманларимизнинг ёмон таъсирига қарши туриш ва минтақада мақбул куч мувозанатини тиклаш имкониятига эга бўлиш учун Туркия билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз керак. Шу мақсадда Президент Эрдоған Сурияда хавфсиз ҳудуд ташкил қилиш ва Раққани қайта эгаллаш учун бир таклифни илгари сурди. АҚШ бу таклифни жиддий қабул қилиши лозим”, деди Маккейн.

Туркия ва АҚШдаги шериклари билан бу масалалар устида иш бошлашга ошиқаётганлигини айтиб ўтган Жон Маккейн ушбу ҳаракатлар Суриядаги вазиятнинг АҚШ кутган  томонга ўзгариши учун ҳисса қўшишига умид билдирди.

Шунингдек Жон Маккейн бир ой олдин президентлик вазифасини бошлаган Доналд Трампнинг бошқарувига ишора қилар экан, “Қўшма Штатлардаги бошқарувнинг ўзгариши Суриядаги мавжуд сиёсатни қайта кўриб чиқиш учун муҳим имконият яратмоқда”, дея қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here