АҚШ Араб ўлкаларига 1 миллиард долларлик қурол сотишни тасдиқлади

448
0

АҚШ Араб ўлкаларига 1 миллиард долларлик қурол сотишни тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти Қувайт ва Саудия Арабистонига 1 миллиард доллардан ортиқ баҳодаги қурол-яроқ сотишни тасдиқлади. Бу қуроллар орасида ҳаво мудофаа ракеталари ва таҳдидни олдиндан аниқлаш тизимлари мавжуд.

АҚШ Мудофаа ва хавфсизлик агентлигидан олинган маълумотга кўра, вазирлик 23 январда Қувайтга 110 миллион доллар баҳосидаги 60 дона “AMRAAM” номли кенгайтирилган ўрта ўлчамли ҳаво ракетаси сотишни ҳамда 400 миллион доллар баҳосидаги AH-64D русумли “Апаче” вертолёт учун техник хизмат кўрсатиш ва логистикалик моддий эҳтиёт қисмлар сотишни тасдиқлаган.

Шунингдек, АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони ҳукуматига ҳам 525 миллион доллар баҳосидаги 10 дона 74К таҳдидни аниқлаш хотира тизими, 26 дона инфрақизил электр-оптикалик камера ва 10 дона коммуникацион разведка сенсор сотишни тасдиқлади.

Умумий қиймати 1 миллиард 35 миллион доллар миқдоридаги мазкур қурол ва ўқ-дорилар савдоси АҚШ Конгресси томонидан тасдиқлангандан кейин амалга оширилиши кутилмоқда. АҚШ 2016 йилда Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) каби кўрфаз давлатларига умумий қиймати 42,8 миллиард долларлик қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар сотган эди.

Туркистон:

Шу ерда бир савол туғилади: Саудия Арабистони, Қувайт ва Қатар давлатлари бу қуролларни кимга қарши ишлатади? Фаластинни яҳудий босқинчилардан озод қилиш учунми, ёки Аракандаги мусулмонларни тириклайин ёқиб юбораётган бутпараст террорчиларнинг таъзирини бериб қўйиш учунми, ё Марказий Африкадаги мусулмонларга қарши қилинаётган қирғинларга барҳам бериш учунми? Дунёнинг ҳар бир ерида бир неча йиллардан буён мусулмонлар тинимсиз қирғин қилинаётганига қарамай, казармаларидан бошларини чиқариб қўйишга ҳам ярамаётган ҳарбийларга бу қурол-аслаҳаларнинг нима кераги бор? Ҳатто баъзи қуроллар Саудиянинг ҳарбий эҳтиёжига умуман мос келмайди. Шундай экан, нима учун араб ўлкалари АҚШ ва Ғарбдан қурол сотиб олишда бир-бирлари билан мусабақалашмоқда?

Айтиш мумкинки, Араб ўлкаларининг АҚШ билан тузаётган қурол-аслаҳа келишувларидан кўзланган мақсад умматнинг бойликларини қўш-қўллаб хўжайинларига топшириш ва Америка ширкатларини бойитиш орқали АҚШнинг иқтисодини қайта тиклашга ҳисса қўшишдир. Зоро ўшанда хўжайинларини бироз бўлса ҳам рози қила олсалар. Сотиб олган қуролларини эса фақат икки йўлдан бирига, яъни ё мусулмонлар ўртасида тоифачилик, мазҳабчилик, ирқчилик фитналарини қўзғаш учун, ёки ўзларига қарши қўзғалган Умматни бостириш учун ишга солади. Натижада Умматнинг бойлиги эвазига келган қуроллар ўзининг кўксига тақалади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here