Қамоқдаги зулмлар ошиб бормоқда

434
0

Қамоқдаги зулмлар ошиб бормоқда

  Узоқ йиллардан буён Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келаётган Қирғизистон ҳукумати даъват юкини кўтариб чиққан мусулмонларни турли хил тўқима айблов ва туҳматлар билан қамоққа ташлаб, ўз танлаган йўллари ва даъватларидан воз кечдириш учун турли-туман қийноқларни қўллаб келаётган эди. Бу зулмлар остида ҳатто бир нечта биродарларимиз золим қамоқхонасида жон таслим қилиб, шаҳидлик мартабасига эришишди, иншаАллоҳ.

Аммо золим ҳукумат томонидан қўлланилаётган зулм ва тазйиқларга қарамай қамоқхоналарда ҳам даъватчи биродарларимиз ўз зиммаларидаги омонат – Ислом даъватини етказаётгани расмий ҳукумат тинчини бузди. Чунки, аввал ўғрилик қароқчилик ва бошқа жиноятлар билан қамалган одамларни қамоқхоналардан Ислом даъватчиси бўлиб чиқаётгани сабабли ҳукумат мусулмон маҳбусларни қолган маҳбуслардан ажратиш баҳонасида ёпиқ турдаги қамоқхона қуришга киришди. Ишлаб турган қамоқхоналарда эса мусулмонлар учун алоҳида ёпиқ турдаги бўлим ташкил этиб, ўтган йилнинг куз ойидан бошлаб уларни қонунга хилоф равишда ёпиқ турдаги қамоқхоналарга ўтказиш ишини бошлаб юборган эди.

 Бироқ бу ёпиқ турдаги қамоқхоналарда ҳам мусулмон маҳбусларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталиб, қамоқхона маъмурияти томонидан ғойриинсоний муносабат қўлланиши, биродарларимизни нафақат озодликдан, балки оддий инсоний ҳуқуқлардан ҳам маҳрум қилиб, учрашув вақтларини қисқартирилиши, оила аъзолари олиб келган озиқ-овқатлардан уриб қолиниши мазлум биродарларимизни бу зулмларга нисбатан ўз норозиликларини изҳор қилишга олиб келди.

 Мана аввало 1 январдан бошлаб, Чуй вилоятида жойлашган 3 зона, 27- ва 47-сонли қамоқхоналарда мазлум мусулмон биродарлар очлик эълон қилишди. 3 зонадан 3 махбус, 27-сонли қамоқхонада ушлаб турилган 44 маҳбусдан 41таси, 47-сонли қамоқходан эса 5та мазлум мусулмон биродарлар очлик эълон қилишди.

 Улар қўйган талаб қуйидагилардан иборат:

  1. Қонунга хилоф равишда жазо турини ёпиқ тартибга ўтказилиши:
  2. Соқолни мажбуран олиб ташлашни тўхтатиш:
  3. Ахборот воситалари (телевизор, радио) билан таъминлаш:
  4. Шахсий гегиена воситалари билан таъминлаш:
  5. Жисмони ҳаракат қилиш учун сайр вақтини узайтириш: (бир суткада фақат бир соатга сайрга олиб чиқилар экан)
  6. Озиқ-овқат ва кийим-кечак нормаларига тўлиқ риоя қилиш ва овқат тайёрлашга рухсат бериш: (чунки, қамоқхонада бериладиган овқат фақат тирик қолишгагина етади)
  7. Қамоқхона ходимлари маҳбусларга нисбатан инсоний муомилада бўлиши.

Мазлум биродарлар юқоридаги талаблар билан аввал қамоқхона бошлиғи ва маъмуриятига мурожаат қилишган. Қамоқхона маъмурияти маҳбусларнинг қонуний талаблариги эътиборсиз қарашганидан сўнг, тегишли жойларга хат орқали мурожаат қилишган. Бироқ қамоқхона маъмурияти улар томонидан ёзилган арз ва шикоят хатларини ўзлари ушлаб қолиб, тешигли органларга жўнатишмаганидан сўнг мазлум биродарлар норозилик билдириб, очлик эълон қилишди.

 Мазлум биродарларимиз қўйган юқоридаги талаблар барчаси қонуний бўлиб, улар ўз ҳақ-ҳуқуқларига тўла риоя қилинишини талаб қилишяпти. Аввало, маҳбуслар жазо муддатини ўтайдиган тартиб (режим) фақат суд ҳукми билангина ўзгартирилиши мумкин. Қолаверса улар фақат – аслида туҳмат ва ясама айбловлар билан – озодликдан маҳрум қилинишган холос. Яшаш, инсоний ҳуқуқ ва инсоний муомила қилинишидан маҳрум қилинишмаган. Улар оила аъзолари билан учрашиш, инсондек кийиниб, инсондек яшаш ҳуқуқига эгадирлар.

 Мазлум мусулмон биродарлар очлик эълон қилишганига ўн кундан ошган бўлсада қамоқхона маъмурияти ва давлат (ГУИН) мутасаддийлари, уларнинг бу талабларини ўрганиб чиқишга хали ҳам киришгани йўқ. Махаллий ва оламий матбуот хизматлари, омбуцмен ва бошқа нодавлат инсон хуқуқ химоячилари хам, бу зулмга қарши норозилик акциясига хозиргача хеч қандай муносабат билдирганлари йўқ.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here