Байсалов: “Террористлар”нинг ота-оналари ҳам жазоланиши керак

450
0

Байсалов: “Террористлар”нинг ота-оналари ҳам жазоланиши керак

“Биз кескин чора-тадбирларимиз билан ўз келажагимизни сақлаб қолишимиз керак, “экстремист ва террорист” деб топилган фуқороларимизнинг ота-оналари жавобгарликка тортилиб жазоланиши керак” деди Қирғизистон ижтимоий тармоқ вазирининг собиқ ўрин босари Эдил Байсалов.

Туркистон:

Эдил Байсаловга Ғарбнинг Қирғизистондаги омадсиз лоиҳаси деб баҳо берсак ҳақиқатга яқин бўлади. У Қирғизистон сиёсатида, ўзига ғарбпараст кучлар томонидан яратиб берилаётган барча имкониятларни қўлдан бой берди. Тўғрироғи, унинг сиёсий ва инсоний мавқеи ундан умид қилинган даражада эмас экани исботланди.Байсалов йирик сиёсат оламининг одами эмас. Буни у, 4 январ куни “Азаттык” радиосига берган интервьюсида ҳамда 7 январ куни “Тушунук”  телекўрсатуви орқали, диний арбоб Ўзбек ҳожи Чотонов билан олиб борган баҳс жараёнида яна бир бор исботлади.

Байсалов Ғарб дунёқарашини ва унинг стротегик мақсадларини Қирғизистон жамоий муҳитига олиб киришга ҳаракат олиб боряпти. Эътибор бериш муҳим бўлган нуқта шуки, Ғарб системаси Байсаловни восита қилиб, ўзларининг илмоний эътиқодларига зид тушунчаларни бизга тиқиштира бошлади. Яъни, боласи учун ота-оналарини ва яқинларини жавобгарликка тортиш масаласи, диний маҳбусларга нисбатан жазо чораларни бир неча маротаба кучайтириш каби. Байсалов Қирғизистонда Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат ва улардан хавфсирайдиган ваҳимали муҳит пайдо қилишга ҳаракат бошлади.

Вазиятнинг хавфли ва аҳамиятли жойи, Байсаловнинг позицияси унинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўзининг шахсий муносабати эмаслигидадир. Балки бу АҚШ бошчилигидаги Ғарб системасининг мамлакатимизга нисбатан янги стротегик лоиҳасидир. Буни Туркия тарафидан “рейнадаги оммавий қирғин амалиётини Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқороларидан бири амалга оширди” деб эълон қилиниши, Туркларнинг Қирғиз фуқороси бўлган Яҳё Машраповни самолётдан тушириб тергов қилиб қўйиб юборганидан кейин уни қотил деб эълон қилиб юбориши, бунинг ортидан Байсаловнинг юқоридаги революцион чиқишлари мисолида кўриш мумкин. Буларнинг ҳаммаси Қирғизистонга қарши Ғарб системасининг навбатдаги стротегик янги занжирсимон сиёсий лоиҳасига ўхшаб боряпти.

Бу лоиҳанинг хавфли томони шундаки, Ғарб системаси илгариги идиологик ҳужумини эндиликда ҳарбий ва ўта кескин муносабатлар билан алмаштириб бормоқда. Улар Қирғизистон ҳукуматига авторитаризм режимини кучайтириб беришни ваъда қилиб, эвазига ҳукуматни мусулмонларга қарши янада кескин муносабатларга ундамоқчи бўлишяпти. Бу муомала лоиҳаси Ҳофиз Асадга, сўнг унинг ўғли Башар Асадга, Саддам Ҳусайн ва бошқа исломий ўлка етакчиларига қарата йўналтирилган эди.

Яъни АҚШ бирор минтақада кескинлик пайдо қилишни ихтиёр қилса, албатта бу кескинликка қарши қувват пайдо қилишни кўзлаётган бўлади. Яъни у, шу минтақада иккиюзламачи сиёсатини олиб бориб, ҳар икки фронтга нисбатан тенг иш кўриб бораверади. Сурия мисолида кўрганимиздек. Бир томондан ҳукуматни мусулмонларга қарши йўналтириб бораётган бўлса, иккинчи томондан мазлум бўлиб бораётганлар томонни қурол яроқ ва бошқа шароитлар яратиб бериш билан қаршилик ҳаракатлари сифатида шакиллантириб боради. Сурия, Украина, Ҳорватия, Ироқ, Миср, Афғонистон ва ҳоказо давлатлар бунга мисол бўла олади.

Нима учун АҚШ Қирғизистонга қарши мафкуравий курашни ўзгартириб боряпти?

Бу ҳам халқаро сиёсатга алоқадор. Яъни Россиянинг харқаро сиёсатдаги вазни тубанлашиб бораётганига боғлиқдир. АҚШ Россияга Асад режимини ҳимоя қилиб бериш вазифасини юклади. Демак АҚШ Россиядан хавотирда эмас. Россия АҚШ учун оламий етакчиликни талашаётган ёки талашиши мумкин бўлган йирик “держава” ҳам эмас. Лекин шунга қарамай, АҚШ Россиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги манфаатларини бироз чеклаб қўймоқчига ўхшайди. Яъни АҚШ Қирғизистондаги тинч муҳитни, яна “ИШИД” ваҳимаси билан бироз нотинчликка қараб лайқалаштиришни мақсад қиляпти. Бу ифлос режалари амалга ошиб, Қирғиз ҳукумати улар йўналтирган томонга қараб юра бошласа, мамлакатда нотинчлик ёки шунга ўхшаган ҳолат юзага келади. АҚШнинг мақсади ҳам шу, Ўзбекистон-Қирғизистон ўзаро маслаҳатлашиб, Хитой ва Россия бошчилигида юргизишга ҳаракат қилишаётган “ипак йўли” лоиҳасининг олдига тўсиқ қўйиш. Яъни бу – аввалдан АҚШнинг “божхона иттифоқи” ташкилотига қарши таклиф қилган алтернатив лоиҳаси эди. Лекин “божхона иттифоқи” деярли инқирозга учради.

Демак, АҚШ Ғарб системаси воситасида Россияга қарши олиб бораётган энг кучли қуроли бўлган мафкуравий асослардан воз кечишига сабаб, Россияни АҚШга қарши рақобат қилишга ярамай қолганида экан. Ғарб, куфр системаси ўзининг ҳақиқий башарасини Байсалов воситасида оча бошлади. АҚШнинг оламий системаси россияпараст кучларни ҳам писанд қилмаяпти. Унинг мақсади Ўрта Осиёни Россия воситасида бошқариб бориш эди. Лекин Шомдаги урушларнинг бу қадар чўзилиб кетиши оламий куфр системасини ташвишга солиб қўяпти. Шунинг учун АҚШ президентликка Трампни олиб келди. Демак АҚШ Трамп тимсолида иш олиб боради. Яъни юзсизларча ҳаракат бошлайди. Сурияга қараб қолган оламий матбуот системасини чалғитиб, яъни бошқа минтақаларга буриб юбориш учун яна бир неча мамлакатларга уруш уруғи сепила бошланяпти. Шулардан бири Қирғизистон!!!

Қирғизистон ҳукумати Байсаловни хоин сифатида мамлакатдан чиқариб юборса, Ғарбнинг ифлос лоиҳасидан тасирланган бошқа сиёсатчилар учун дарс бўлар эди. Чунки АҚШнинг ўзи бош бўлиб халқаро системасининг асосларидан воз кечиб бораётган бир пайтда, Қирғизистон ўз хавфсизлиги учун Ғарб системасини улоқтириб юбориши ҳам мумкин. Ўзбек ҳожининг гаплари жуда тўғри, ташқи кучлар бизнинг юртимизда қўпорув амалиётларини уюштиришлари мумкин. Байсалов сингари интригачи популист сиёсатчилар ташқи кучларнинг шу қўпорув ишларига замин таёрлаб беришяпти. Байсаловчиларнинг миссияси “бу амалиётларни мусулмонлар амалга оширди” деб бизни ишонтира оладиган муҳитни таёрлаб бериш. Шунинг учун уларнинг бу ифлос лоиҳаларини тўхтатишнинг ягона йўли, ҳали амалга оширишларидан илгари уларнинг бу бузуқ ниятларини фош қилиб, унга ишонадиган қалбаки Байсаловчилардан жамиятимизни тозалаб олишимиз керак. Шунда уларнинг қўпорув амалиётдан кутишаётган бўҳтон қилиш асосига қурилган ғаразли ҳаракатлари мақсадсиз бўлиб қолади. Улар ўзлари лоиҳалаштириб бораётган даҳшатли амалиётларини, қачонки биз фуқороларни ишонтира олганликларига қаноат ҳосил қилишсагина амалда ижро эта бошлашади. Шунинг учун уларни тўхтатиб қолишнинг ягона йўли ҳақиқатни англаб етиш, Ўзбек ҳожи сингари журъат қилиб, сиёсий исломий онг билан вазиятга тўғри баҳо бера олишдир. Чунки куфр оламда олиб бораётган барча қўпорув амалиётлари, фақат мусулмонларни ёки халқни “шу ишларда Ислом ва мусулмонлар айбдор” деб ишонтириб олиш учунгина олиб борилади. Ҳақиқий мақсадлари эса, ундан кейин намоён бўлади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here